Appersepsiya
Апперсепсия (лот. ад — га, перcептио — идрок, қабул қилиш) — психологиядаги тушунча. Идрок жараёнининг шахснинг аввалги билим ва тажрибалари, қизиқиши, эҳтиёжи ва одатлари, ёши, жинси, маълумоти, касби, умуман психик ҳаётнинг барча мазмуни билан боғланиши англашилади. А. ҳодисаси туфайли кишилар идрокининг мазмуни бир-биридан фарқ қилади, яъни кишилар айнан бир хил нарсани ўз билим да-ражаси, турмуш тажрибаси, дунёқараши ҳамда ижтимоий келиб чиқишига қараб турлича идрок қиладилар. Мас, „ре-аксия“ сўзини кимёгарлар моддаларнинг кимёвий йўл билан бирикиши ёки ажралиши деб, социологлар тарихий тараққиётда орқага чекиниш деб, пси-холог ва физиологлар эса организмнинг таъсиротга нисбатан қайтарган жавоб ҳаракати деб идрок қиладилар. Апперсепсия тер-минини баъзан идрокнинг аниқлиги, тўлиқлиги, ёрқинлиги каби сифатлари маъносида ҳам ишлатилади. Апперсепсия ҳодисаси барқарор ва вақтинча деб аталувчи 2 қисмга бўлинади. Барқарор Апперсепсия шахснинг дунёқараши, эътиқоди, идеали, билим ва маданий савияси, касби ҳамда қизиқишларига; вақтинча апперсепсия эса фақат шахснинг идрок жараёнидаги ҳиссий ҳолати, кайфиятига боғлиқ.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |