ХВИИИ аср бошларида Алессандро Скарлаттининг токкатасида график белгилардан фойдаланилган аппликатура

Аппликатура (олмонча: „апплиcатор“ ; лотинча: „апплиcо“ —қўймоқ, босмоқ) – мусиқа чолғу асбобларини чалишда бармоқларни тўғри қўйиш ва алмаштириш тартиби. Бу тартиб ноталарда кўрсатилганда ҳам аппликатура деб аталади[1][2].

Аппликатура араб рақамлари билан ноталарнинг остига ёки устига ёзилади. Клавишли мусиқа чолғулари учун рақамлар бош бармоқдан бошлаб 1, 2, 3, 4, 5 тартибида саналади. Торли мусиқа чолғуларида эса рақамлар кўрсаткич бармоқдан бошланади. Бош бармоқдан дастани ушлаш учун фойдаланилади. Очиқ торни чалиш учун 0 (нол) сони ишлатилади[1][2].

Аппликатурани тўғри ва аниқ қўллаш мусиқа асарини бадиий ижро этишда муҳим аҳамиятга эга. Фортепиано, скрипка, алт, виолончел ва бошқа чолғу асбобларида аппликатураси белгиланган асарларни ижрочилар осонроқ чаладилар[1][2].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 И. А. Акбаров. Музика луғати. Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1987. 
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 И. А. Акбаров. Мусиқа луғати. Тошкент: Ўқитувчи нашриёти, 1997 — 384-бет. ИСБН 5-645-02422-2. 

Ҳаволалар

Викиомборда „Фингеринг (мусиc)“ мавзуси бўйича медиафайллар бор.