Апра (шунингдек, Олтин шаҳар Апра номи билан ҳам танилган) — Ҳиндистоннинг Панжоб штатининг Жаландҳар туманида жойлашган Филлаур Теҳсилдаги аҳолини рўйхатга олиш шаҳарчаси ҳисобланади. Шаҳар олтин тақинчоқлари ва кўп миқдорда етиштириладиган шоли экинлари билан машҳур[2]. Шаҳар Жаландҳардан 46 километр (29 ми) шарқда, Филлаурдан 12 километр (7.5 ми) ва Чандигарҳдан 110 километр (68 ми) узоқликда жойлашган. Апра бошқа атрофдаги қишлоқларга қараганда энг катта шаҳарча бўлиб, асосий бозорга эга. Шаҳарни қишлоқдан сайланган вакил Сарпанч бошқаради[3].     Энг яқин поэзд стансияси Пҳиллаур шаҳридан 12 километр (7.5 ми) узоқда жойлашган. Энг яқин ички аэропорт Лудҳиана шаҳрида ва энг яқин халқаро аэропорт Амрицарда бўлиб, шаҳардан 142.5 километр (88.5 ми) узоқликда ўрнашган. 

Апра
Аҳолини рўйхатга олиш шаҳарчаси
Мамлакат Ҳиндистон
Штат Панжоб
Туман Жаландҳар
Теҳсил Филлаур
Маркази баландлиги 246 м
Аҳолиси
 (2011)
6,258[1]
Телефон коди 01826
Почта индекс(лар)и 144416
Автомобил коди ПБ 37

Географияси

Шаҳар 12 километр (7.5 ми) Пҳиллаурдан узоқда ва Пҳиллаурни Банга билан боғлайдиган асосий йўлда жойлашган. Шаҳар олтин заргарлик буюмлари ва импорт товарлари билан ҳам машҳур. 

Белгилари

Азад Гате Апра сурати
Азад Гате ҳақида эслатма

Азад дарвозаси 1950-йилда қурилган муҳим тарихий бино ҳисобланади. Рам Мандир, Шив Мандир, Ҳануман Мандир ва Бҳаи Меҳар-Чанд Жи ибодатхонаси ҳиндларнинг муҳим аҳамиятли ибодатхоналаридир. Сачидананд Жи Ашрам, Пеэр Баба Жи, Дарбар Баба Шайх Насира Жи (Кҳангаҳ) ва Гурудвара Шри Калгидҳар Саҳиб диний зиёратгоҳлардир. 

Апрада Котак Маҳиндра банки, Панжоб миллий банки, Ҳиндистон давлат банки каби тўққизта банк ҳамда яна битта кооператив банки Жаландҳар марказий кооператив банки фаолият юритади. 

Фестивал ва ярмаркалар

Апрада ярим дунёвий маънога эга бўлган ҳамда барча динларга мансуб одамлар томонидан маданий байрамлар сифатида қабул қилинган бир қатор байрамлар ва ярмаркалар доимий тарзда амалга ошилиб турилади.

Қуйида ҳар йили нишонланадиган фестивал ва ярмаркалар рўйхати келтирилган:

  • Дуссеҳра
  • Шарад Мела Бҳаи Меҳар Чанд Жи
  • Шри Гуру Нанак Гурпураб
  • Шри Гуру Рам Дас Жаянти (Гурмат Самагам)
  • Бҳагвати Жагран
  • Шри Гуру Равидасс Жаянти

Демографияси

Апрадаги дин, Панжоб (2011)

  Ҳиндуизм (76.77%)
  Сикҳизм (18.68%)
  Ислом (3.93%)
  Бошқа динлар (0.22%)

Апра — Панжоб штатининг Жаландҳар туманидаги аҳолини рўйхатга олиш шаҳарчаси. 2011-йил ҳолатига кўра, Апра 6,258 аҳолига эга бўлган, улардан 3,219 (51,4%) нафари эркаклар ва 3,039 (48,6%) нафари аёллардир. Апранинг саводхонлик даражаси 82,86% ни ташкил этади, бу давлат ўртача кўрсаткичи — 75,84% дан юқори. 6 ёшгача бўлган болалар сони 664 тани ташкил қилади, бу Апра умумий аҳолисининг 10,61% ни ташкил этади[4].  

Шаҳар аҳолисининг аксарияти ҳиндуизм динига эътиқод қилишади, бу Апранинг умумий аҳолисига нисбатан 76,77% (4804)ни ташкил этади. Иккинчи энг кенг тарқалган дин сикҳизм, бўлиб бу дин вакиллари аҳолининг 18,68% (1,044) қисмини ташкил этади. 

Каста

Апрадаги умумий аҳолининг 42,28% ни ташкил этадиган инсонлар Ҳиндистоннинг режалаштирилган касталаридан. Шаҳарда ҳозирча ҳеч қандай режалаштирилган қабилалар аҳолиси йўқ.

Иш профили

Апра шаҳрининг умумий аҳолисидан 2083 кишини ташкил этиб, улар асосан меҳнат ёки тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланади. Аҳолининг 1801 нафари эркаклар ва 282 нафари аёллардир. 2011-йилги аҳолини рўйхатга олиш бўйича сўров ҳисоботига кўра, ишчилар иш, хизмат кўрсатиш, бизнес ва деҳқончилик сингари меҳнат фаолияти билан шуғулланадиган шахслар сифатида белгиланган. Меҳнатга лаёқатли 2083 кишидан 93,76% асосий ишларда, жами ишчиларнинг 6,24% эса чекланган ишларда банд эканлиги аниқланган.

Таълим

Мактаб

Говтнинг асосий кириш эшиги. Апра ўрта мактаби.

Шаҳарда 1886-йилда ташкил этилган ўрта мактаб билан панжаби тилида ўқитиладиган ўрта мактаб[5] ҳамда 1932-йилда ташкил этилган бошланғич ва ўрта/олий мактабга эга бошланғич мактаб фаолият юритади[6]. Мактаблар Ҳиндистоннинг кундузги овқатланиш схемасига[7] мувофиқ мактаб биноларида тайёрланган кундузги овқатни тақдим этади, шунингдек, Болаларнинг бепул ва мажбурий таълим олиш ҳуқуқи тўғрисидаги қонунга мувофиқ 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларга бепул таълим берилади. Шаҳарда, шунингдек, шахсий ёрдамчи панжобий ўрта мактаби, бошланғич ва юқори бошланғич ҳамда ўрта/олий мактаб (МГ Аря Каня Патҳшала ўрта мактаби) ҳам мавжуд. Мактаб 1954-йилда ташкил этилган. 

Коллеж

  • ДРВ ДАВ Cентенарй коллежи, Пҳиллаур (12.5 километр (7.8 ми)) 
  • Амардеп Сингх Шергилл мемориал коллежи, Мукандпур (8.7 километр (5.4 ми)) 
  • Сикҳ миллий коллежи, Банга (18.2 километр (11.3 ми)) 

Университет

  • Ловелй профессионал университети, Пҳагвара (32.7 километр (20.3 ми)) 
  • Панжоб қишлоқ хўжалиги университети, Лудҳиана (30.6 километр (19.0 ми)) 
  • Панжоб университети, Чандигарҳ (115 километр (71 ми)) 
  • ГНА университети, Пҳагвара (30 километр (19 ми))

Иқлими

Апра
Климатограмма
Й
Ф
М
А
М
И
И
А
С
О
Н
Д
 
 
20
 
 
19
7
 
 
38
 
 
21
9
 
 
30
 
 
26
13
 
 
20
 
 
35
19
 
 
20
 
 
39
23
 
 
61
 
 
40
26
 
 
229
 
 
35
26
 
 
118
 
 
33
25
 
 
86
 
 
33
23
 
 
5
 
 
32
18
 
 
13
 
 
26
12
 
 
20
 
 
21
7
Ўртача максимал ва минимал ҳарорат (°C)
Ёғин миқдори (мм)

Шаҳарда асосан ёз, муссон ва қиш сингари уч фасл мавжуд. Ёзи жуда иссиқ, ҳарорат 30 даража (Селсий бўйича) атрофида бўлади. Апрада қайд этилган энг юқори ҳарорат Селсий бўйича 40 даражани ташкил қилади ҳамда қиш жуда қаттиқ ва совуқ кечади, шунингдек, совуқ шамоллар кузатилади. 

Апрада қайд этилган энг паст ҳарорат Селсий бўйича 7 даражани ташкл этади. Бироқ, сўнгги бир неча йил ичида иқлим кескин ўзгарди, ҳар йили ҳарорат кўтарилиб, ёғингарчилик камайиб бормоқда. Январ энг салқин ой, июн эса энг иссиқ ой сифатида қайд этилган[8].

{{{Жой_от}}} иқлими
Кўрсаткич Ян Фев Март Апр Май Июн Июл Авг Сен Окт Ной Дек Йил
Ўртача максимал, °C 19 21 26 35 39 40 35 33 33 32 26 21 30
Ўртача минимал, °C 7 9 13 19 23 26 26 25 23 18 12 7 17
Ёғингарчилик меъёри, мм 20 38 30 20 20 61 229 118 86 5 13 20 660
Манба: [ҳттпс://wеатҳер.cом/wеатҳер/монтҳлй/л/ИНХХ4785:1:ИН Апра Wеатҳер

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ „Апра аҳолини рўйхатга олиш Ҳиндистон“. Cенсус оф Индиа, 2011.
  2. ↑ „Тҳис тоwн ис фамоус фор голд жеwелрй; ин паст, ит wас фамоус фор...“. wикимапиа.cом.
  3. ↑ „Оффиcе оф Тҳе Депутй Cоммиссионер, Жаландҳар“. жаландҳар.ниc.ин. 2016-йил 2-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 1-июл.
  4. ↑ „Дистриcт Cенсус Ҳандбоок Жаландҳар“. cенсусиндиа.гов.ин.
  5. ↑ „Детаилс абоут ГҲС Апра Счоол“. иcбсе.cом.
  6. ↑ „Д.А.В Публиc Счоол Апра“. иcбсе.cом.
  7. ↑ „Мид Дай Меал Соcиэтй“. ссапунжаб.орг. 2018-йил 24-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 1-июл.
  8. ↑ „Монтҳлй Авераге/Реcорд Температурес“. Тҳе Wеатҳер Чаннел. Қаралди: 2016-йил 22-сентябр.

Ҳаволалар

Апра (Панжоб) Фаcебоок саҳифаси