Апринчур тигин (ёки Апрйн Чор Тигин) — Уйғур хоқонлиги даврида, яъни тахминан ВИИИ–ИХ асрларда яшаган ва Монийлик дини таъсирида шеърлар ёзган илк турк-уйʻур шоирларидан бири[1]. Турфон қазишмаларида топилган шеърлар илк бор 1919-йилда немис олими Алберт вон Ле Cоқ томонидан нашрга тайёрланган. Топилган икки шеърдан бири уч мисрадан иборат бўлиб, илоҳий услубда ёзилган панегирик (мақтов) тарзида бўлган ва унинг илк мисраси жиддий зарар кўрган. Апринчур тигиннинг иккинчи шеъри севги мавзусида ёзилган ва умуман диний мазмунга эга эмас. Бу етти мисрали шеърнинг ҳам биринчи мисраси йўқолган. „Севгили“ деб аталган бу шеър уйғур адабиётида лирик шеъриятнинг илк ва энг қадимий намунаси саналади[2].

Апринчур тигин
Таваллуди ВИИИ аср
Ижод қилган тиллари Қадимги уйғур тили

Манбалар

  1. ↑ „Ўзбек адабиёти тарихи“. 2024-йил 30-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 30-январ.
  2. ↑ Сöзлüğü, Тüрк Эдебиятı İсимлер „АПРИН ÇОР ТİГİН“. теис.есеви.эду.тр. Қаралди: 2024-йил 29-январ.

Адабиётлар