Апробация (лот. аппробатио — тасдиқлаш, маъқуллаш) — 1) таҳлил қилиш ва текшириш асосида расмий равишда маъқуллаш, тасдиқлаш; мас, илмий асарни А. қилиш; 2) экин навининг ҳақиқийлигини, нав сифатларини аниқлаш ҳамда уруғчилик қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш мақсадларида текшириш. Ўзбекистонда нав А.си ишлари 1925-йилдан бошланган (қаранг Дала апробацияси); 3) чорвачиликда бир турдаги ҳайвонлар подасининг зот белгиларига мувофиқлигини аниқлаш.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил