Аптеҳари Нараян (1864.8.3, Бе-рар — 1919.3.3, Пуна) — ҳинд ёзувчиси, маърифатпарвар. Маратха тилида ёзган, шу тилдаги адабиётда танқидий реа-лизмга асос солган. Туркум романлари — „Ҳозирги замон тарихлари“ (1890 — 95), тарихий роман „Майсур юлбарси“ (1890 — 91), „Чандрагупта“ (1902 — 04) даги (жами 21 та роман ёзган) илғор зи-ёлилар образларида ўз орзу-умидларини умумлаштирган; ўтмишдошларнинг қаҳрамонликларини замондошларни ва-танпарварлик, миллий ифтихор руҳида тарбиялаш билан боғлаган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил