Апхерца (абхазча: „Аҧхьарца́“) — камонча билан ижро қилинадиган абхаз халқ чолғуси.

Апхерца

Кўриниши

Косаси ўйма бўлиб, даста ва бўйни билан бир бутун ёғочдан ясалади. Узунлиги 700-800 мм. Қопқоғи ёлдан, иккита тори от думидан тайёрланади. Қирғизларнинг қияқ чолғусига ўхшайди. Декасида резонатор тирқишлари ўйилган. Овози ҳам жуда секин ва майин. Ижрочи одатда ашулачи бўлиб, ўз овозига чолғуси билан жўр бўлади[1][2].

Маросим маданияти

Апхерцалар жўрлигида асосан тарихий-қаҳрамонлик қўшиқлари куйланган. Илгарилари ҳар бир бўлинмада ўз апхерцачилари бўлган. Улар жангчиларнинг олдида сафда туришган. „Апхерца“ номи келиб чиқишига кўра, абхаз халқининг жанговар ҳаёти билан бевосита боғлиқ бўлиб, „апхерцага“ сўзидан келиб чиққан. Бу сўз „олдинга боришга ундайдиган нарса“ деган маънони англатади. Абхазлар апхерца жўрлигида қўшиқ айтишдан даволаш воситаси сифатида ҳам фойдаланишади.

Манбалар

  1. ↑ И. А. Акбаров. Музика луғати. Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1987. 
  2. ↑ И. А. Акбаров. Мусиқа луғати. Тошкент: Ўқитувчи нашриёти, 1997 — 384-бет. ИСБН 5-645-02422-2. 

Адабиётлар

  • Хашба И. М. Абхаз халқ чолғу асбоблари Иккинчи нашр Сухуми: „Алашара“, 1979 240 б. 1500 тираж.
  • Гунба Эсма Закановна АБХАЗ ХАЛҚ ТЎЛЛАРИ ВА УНИНГ ТЎЙ МОСИМИДАГИ ВАЗИФАЛАРИ // Тарихий, фалсафий, сиёсий-ҳуқуқий фанлар, маданияцҳунослик ва санъацҳунослик. Назария ва амалиёт масалалари Тамбов: Диплом, 2015. Но 2 (52): 2 соат ичида. Ч. ИC 70-73. ИССН 1997-292Х

Ҳаволалар