Смартфонлар, ақлли қурилмаларнинг энг таниқлиларидан бири

Ақлли қурилма – бошқа қурилмалар ёки тармоқларга турли симсиз протоколлар (масалан, Блуэтоотҳ, Зигбеэ, НФC, Wи-фи, НеарЛинк, Ли-Фи ёки 5Г) орқали уланган электрон қурилма ҳисобланиб, у интерфаол ва автоном тарзда ишлаши мумкин. Смартфонлар, ақлли калонкалар, смарт автомобиллар, смарт эшик қўнғироқлари, ақлли қулфлар, Смарт-музлатгич, планшетлар, ақлли соатлар, фитнес билакузуклари, ақлли кўзойнаклар ва бошқалар ақлли қурилма ҳисобланади. Ушбу атама кенг тарқалган ҳисоблашларнинг баъзи хусусиятлари, жумладан машина ўрганувида ҳам қўлланиши мумкин.

Ўлчамлари

1991-йилда Марк Wеисер кенг тарқалган ҳисоблаш тизими қурилмалари учун учта асосий ўлчам кўринишларини таклиф қилди: таблар, падлар ва доскалар[1].

  • Таблар: қўлда тутишга қулай қурилмалар (масалан, смартфонлар, ақлли карталар)
  • Падлар: қўлда ушлаб юришга мўлжалланган, ўрта ҳажмли қурилмалар (масалан, ноутбуклар)
  • Доскалар: метр ўлчамдаги интерактив дисплей қурилмалари, масалан, горизонтал юзали компютерлар ва вертикал СМАРТ доскалар.

Wеисер томонидан таклиф қилинган ушбу учта шакл қуйидаги хусусиятлар билан тавсифланади: йирик ўлчамга эга бўлиши, планар шаклга эга бўлиши ва визуал чиқиш дисплейларини ўз ичига олиши. Ушбу қурилмалар кўпроқ маълумот олиш учун мўлжалланган жиҳозлар сифатида тасаввур қилинган. Агар ушбу учта хусусиятнинг ҳар бири енгиллаштирилса, бу диапазон анча хилма-хил ва потенсиал жиҳатдан фойдали ҳар жойда қўлланиладиган ҳисоблаш қурилмаларини қамраб олиши мумкин[2].

Хусусиятлари

Ақлли қурилмалар одатда ускуналар қатламидан (сигналларни узатувчи радио), тармоқ қатламидан (бир-бири билан алоқа ўрнатувчи қурилмалар) ва амалий қатламдан (фойдаланувчилар буйруқларини етказиб бериш) иборат. Қатламлар одатда қуйидаги хусусиятларни ўз ичига олади:

  • Тизим аппарат ва дастурий таъминот ахборот технологиялари ресурслари тўплами ҳисобланади. Тўплам одатда статик бўлиб, дизайн вақтида ўрнатилади.
  • Динамик компонентларга йўналтирилган ресурслар ва баъзи аппарат ресурсларининг плагинлари.
  • Масофадан ташқи сервисга кириш ва ижро этиш.
  • Локал, ички автоном сервис ижросини таъминлаш.
  • Махсус ташқи муҳитларга кириш ҳуқуқи: инсон омили, ташқи олам таъсири ва виртуал ҳисоблашлар таъсири.
  • Ақлли муҳит қурилмалари.

Муҳитлар

Ақлли қурилма муҳити атамаси иккита маънога эга. Биринчидан, бу кўпроқ турдаги қурилма муҳитларини назарда тутиши мумкин. Қурилмалар учун уч хил муҳитни ажратиб кўрсатиш мумкин[2]:

  • Виртуал ҳисоблаш муҳитлари - бу муҳитлар ақлли қурилмаларга керакли хизматларга исталган жойда ва исталган вақтда киришни таъминлайди.
  • Физик муҳитлар - бу муҳитлар турли хил ўлчамдаги ва турлардаги ақлли қурилмалар, жумладан теглар, сенсорлар ва бошқарув мосламалари билан жиҳозланиши мумкин. Улар нано, микро ва макро ўлчам оралиғида бўлиши мумкин.
  • Инсон муҳити: инсонлар, индивидуал ёки жамоавий ҳолда, ўзлари қурилмалар учун ақлли муҳит ҳосил қилади. Бироқ, инсонлар ўзлари билан мобил телефон каби ақлли қурилмаларни олиб юришлари, кийиладиган қурилмалардан фойдаланишлари (wеарабле cомпутинг) ёки ўрнатилган қурилмаларни (масалан, юракни соғлом ҳолатда сақлаш учун кардиостимулятор) ўз ичига олиши мумкин.

Иккинчидан, ақлли қурилма муҳити атамаси қурилманинг физик муҳитига кўпроқ эътибор қаратадиган ақлли муҳит тушунчасини англатиши мумкин. Физик муҳит ақлли ҳисобланади, чунки у ақлли қурилмалар билан жиҳозланган ёки уларнинг бир қисми билан таъминланган бўлиб, атрофдаги муҳитни сезиш ва бошқариш имкониятига эга.

Яна қаранг

Манбалар