Ақор (араб. – кўчмас мулк, ер-сув, замин) – Темурийлар замонида ер-сув, боғ, тегирмон, канал, дўкон, устахона ва бозорлар каби кўчмас мулклар. Ақор васи-ят билан вақфга айлантирилиши мумкин бўлган. Зарафшон водийсидаги Ақор, Оқар, Ағар каби жой номлари Ақор атамасидан келиб чиққан.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил