Ар-Румайса шаҳри Ироқнинг Мусанна муҳофазоти таркибидаги шаҳар. Ар-Румайса туманининг маъмурий маркази. Аҳолиси 2014-йилда 115,431 нафарни ташкил қилган. Иқтисодиёти қишлоқ хўжалигига асосланган бўлиб, хурмо ва дон етиштиришга ихтисослашган.

Ар-Румайса
Шаҳар
Мамлакат Ироқ
Муҳофазот Ал-Мусанна муҳофазоти
Асос солинган 1820
Маркази баландлиги 9 м
Аҳолиси
 (2014)
115,431
Вақт минтақаси УТCАСТ +3

Номи

Ар-Румайса саксовул ўсимлиги, арабча ал-рамс шарафига номланган. Ҳудуд тарихда бошқа номлар билан ҳам аталган. Жумладан, дарёнинг шаҳар шаклини бузгани учун ал-Аужа (العوجة, қийшиқ), шаҳар атрофида оқ шер учрагани сабабли ал-Абяд (الاأبيض, оқ) деб номланган.

Тарихи

Шаҳарда Бобил давридан то исломгача бўлган турли даврларга оид 35 та археологик ёдгорлик мавжуд.

Британия Ироқни босиб олган пайтда инглизлар Басра ва Носириядан Бағдодга кўчиб ўтаётган инглиз қўшинларини таъминлаш ва ташишни осонлаштириш учун ўша пайтда кичик қишлоқ бўлган ал-Румайсани қилишган. 1920-йилда инглизлар ал-Зувалим қабиласидан шайх Шаалан Абу ал-Жунни ҳибсга олгандан сўнг, 30-июнда ар-Румайсада инглизларга қарши Ироқ қўзғолони бошланган[1]. Унинг қабила аъзолари ҳукумат қамоқхонасига бостириб кириб, уни озод қилишди. Шаҳар шунингдек, 1941-йилда Ироқдаги Британияга қарши давлат тўнтаришини қўллаб-қувватлаган ва 1948-йилги Британияга қарши Ал-Васба қўзғолонида иштирок этган.

1922-йил шаҳарга 1937-йилда Ғозий бўлган қирол Файсал И ва 1948-йилда Файсал ИИ Абдулиллоҳ ва Нури Саид ҳамроҳлигида ташриф буюрган.

Географияси

Румайса Фурот дарёси ирмоқларидан бирининг ёнида жойлашган. Шаҳар Самавадан тахминан 25 километр шимолда жойлашган бўлиб, икки шаҳарни бир нечта йўллар боғлайди.

Манбалар

  1. ↑ Аббас Кадҳим. Реcлаиминг Ирақ: Тҳе 1920 Револутион анд тҳе Фоундинг оф тҳе Модерн Стате. Университй оф Техас Пресс, 1 Новембер 2012 — 70-бет. ИСБН 978-0-292-73924-6.