Arab International Bank
Араб Интернатионал Банк (арабча: المصرف العربي الدولي) — Мисрда фаолият юритувчи банк. У Миср, Ливия, Қатар, Уммон ва Бирлашган Араб Амирликлари ҳамкорлигида ташкил этилган. Бошқа соф тижорат банкларидан фарқли равишда, банк давлат ва институционал инвестицияларни ўзаро боғлашга эътибор қаратади[1].
|
| |
| Тури | Тижорат банки |
|---|---|
| Саноат | Банк ва ривожланишни молиялаштириш хизматлари |
| Ишга тушган санаси | 1974-йил |
| Жойлашуви | Қоҳира, Миср |
| Вебсайти | ҳттпс://аиб.cом.эг/ |
Тарихи
Араб Интернатионал Банк одатий тижорат банки сифатида эмас, балки 1974-йилда имзоланган халқаро шартнома асосида ташкил этилган. Ушбу битим бир қатор араб давлатлари ҳукуматлари томонидан иқтисодий ҳамкорлик ва ташқи савдони ривожлантириш мақсадида имзоланган[2].
Банк ташкил этилганидан буён иқтисодий ривожланиш лойиҳаларини бошқариш ҳамда халқаро савдо операцияларини амалга оширишга кўмаклашиб келади. Унинг фаолияти, хусусан, аъзо давлатлар ва умуман араб дунёсига фойда келтирадиган лойиҳаларга қаратилган[3].
2011-йил 25-январда Миср инқилоби бошланганидан ва тадбиркорлар ҳамда вазирларнинг бойликлари фош этилганидан сўнг, адвокат Мамдуҳ Исмоил Араб Интернатионал Банкдаги барча операциялар ва пул ўтказмаларини тўхтатишни сўраб Бош прокурорга мурожаат қилганини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, банк директорлар кенгаши ходимларга чет элга амалга ошириладиган молиявий ўтказмаларни миқдоридан қатъи назар бажариш, шунингдек, жўнатувчининг тўлиқ исми ўрнига бош ҳарфларини кўрсатиш ҳақида кўрсатма берган. Исмоил ушбу маълумотлар асосида банк раиси Атиф Обейдни ҳибсга олишни ва унга нисбатан тергов ўтказишни ҳам сўраган.
Атиф Обейд Миср Бош вазири лавозимидан кетганидан сўнг банк директорлар кенгаши раиси бўлган. У бу лавозимда Анвар Садат президентлиги даврида Бош вазир бўлиб ишлаган Мустафо Халилнинг ўрнини эгаллаган[4].
2011-йилда Бош прокурор Абдулмажид Маҳмуд Миср Марказий банкидан Араб Интернатионал Банк орқали аввалги икки кун ичида хорижга пул ўтказмалари амалга оширилган ёки оширилмаганлиги ҳақида маълумот сўради. Бу сўров адвокат Мамдуҳ Исмоилнинг банкка қарши берган 101-сонли шикоятидан кейин юборилган. Шикоятда банк томонидан чет элга шубҳали пул ўтказмалари амалга оширилгани, бунда жўнатувчиларнинг исмлари ўрнига кодланган рақамлардан фойдаланилгани ҳақидаги хабарлар келтирилган. Ўша вақтда банк Миср Марказий банки назоратига фақат айрим ҳолатлардагина бўйсуниши айтилган[5].
2023-йилда Араб Интернатионал Банк Араб-Африка халқаро банки билан биргаликда мамлакатдаги ликвидлик инқирози сабабли Мисрдан ташқарида дебет карталардан фойдаланишга чекловлар жорий этилганини эълон қилди[6].
Аксиядорлари
2024-йил ҳолатига кўра, банк аксиядорлари ва уларнинг улушлари қуйидагича[1]:
| Аксиядор | Улуши |
|---|---|
| Миср Марказий банки | 38,76% |
| Ливия ташқи банки | 38,76% |
| Абу-Даби инвестиция бошқармаси | 12,5% |
| Қатар Ҳолдинг Cомпанй | 4,98% |
| Интернатионал Cапитал Традинг | 2,5% |
| Уммон инвестиция бошқармаси | 2,49% |
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „АИБ Аннуал Репорт 2024“ (эн). Араб Интернатионал Банк.
- ↑ „Оур Ҳисторй“ (эн). Либян Фореигн Банк.
- ↑ Кҳалифа, Аҳмед „АИБ реcогнисед бй Cентрал Банк, афтер еарс оф аллегед cорруптион“ (эн). Даилй Неwс Эгйпт (2012-йил 20-июн).
- ↑ „Эгйпт'с Араб Интернатионал Банк: қуэстионс аскед“ (эн). Аҳрам Онлине (2011-йил 16-феврал).
- ↑ „Эгйпт’с сеcрет Сwисс банк“ (эн). Эгйпт Индепендент (2013-йил 10-декабр).
- ↑ „Эгйптиан банкс суспенд дебит cард усе ин фореигн cурренcй“ (эн). Араб Неwс (2023-йил 5-октябр).