Араб Жибор (ёки Жабоур) Ироқ пойтахти Бағдоддаги маҳалла. Маҳалла Бағдоднинг жануби-шарқида, Дажла дарёсининг ғарбида жойлашган, асосан суннийлар яшайдиган ҳудуд. Аҳолиси тахминан 1200 нафарни ташкил қилиб 80 фоизи суннийлар[1]. Ҳудуд унумдор қишлоқ хўжалик ҳудуди бўлиб, кўплаб каналлар ва фойдаланиш қийин ерлар мавжуд. Саддам Ҳусайн даврида кўплаб нуфузли суннийлар, жумладан Удай ва Қусай Ҳусайнларнинг ушбу ҳудудда дам олиш кунлари яшайдиган уйлари бўлган.

Араб Жабоур суннийлар исёни ўчоғи бўлиб, Бағдоддаги Ироқ Ал-Қоидаси тармоқларини қўллаб-қувватлаган ҳужраларга эга эди. Ушбу ҳужралар 2008-йил феврал ойида якунланган Марне момақалдироғи операцияси давомида коалиция қўшинлари томонидан йўқ қилингунча ишлаган[2].

Манбалар