Arab raqamlari

Араб рақамлари — ўнта математик белги 0, 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9. Бу рақамлар билан исталган катта ёки кичик сонни ёзиш мумкин. Араблар Ироқ, Миср ва Сурияни истило қилгунга қадар юнон алифбосига асосланган рақамлардан фойдаланганлар. ВИ-асрдан бошлаб араб алифбоси ҳарфлари билан ифодаланувчи рақамлар қёўланилган. Ал-Хоразмий Ҳиндистонда кашф этилган ўн рақамдан иборат мартабали саноқ тизимини ўрганди, соддалаштирди, кенгайтирди ва биринчи марта араб тилида баён қилди. Ал-Хоразмий „Арифметика“си билан бирга бу ҳинд рақамлари араб дунёсига кириб келди. Хоразмийнинг бу асари арабчадан лотинчага таржима қилиниб, Х-асрда Испанияга, ХИИ-асрда Европанинг бошқа мамлакатларига тарқалди. Араб рақамлари ҳануз жаҳонда шундай деб юритилади. Уни жаҳонга тарқатган ал-Хоразмий экани Абу Райҳон Берунийнинг „Ҳиндистон“ асарида ҳам айтиб ўтилган.
Яна қаранг
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |