Арабиноза, С5Н10О5 — пентозалар гуруҳига мансуб оддий углевод (моносаҳарид). Мол. м. 150,14. Рангсиз, ширин таъмли, сувда эрувчан кристаллар. Суюқланиш температураси 158°. Арабиноза кўпчилик полисаҳаридлар, глюкозидлар, гуммилар, сапонинлар таркибига киради. Арабиноза айрим бактериялар учун бирдан-бир углевод манбаидир.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил