Arabiston dengizi
Арабистон денгизи — Ҳинд океанининг шимолида жойлашган чекка денгиз. Ҳиндистон ва Арабистон ярим ороллари оралиғида жойлашган. Майдони 4832 минг км². Ўртача чуқурлиги 2734 м. Энг чуқур жойи 5803 м. Йирик қўлтиқлари — Адан ва Уммон. Ҳинд дарёси қуйилади. Иқлими тропик муссонли. Денгиз юзасидаги сув температураси февралда шимолда 22° дан жанубида 27° гача августда 24 — 27°ни ташкил қилади. Шўрлик даражаси 35,8 — 36,5% ташкил қилади . Оқимлар қишда соат мили ҳаракати бўйича, ёзда ғарбдан шарққа йўналади. Арабистон денгизида дюган, учар балиқлар, тунес, селд ва бошқа кўплаб ҳайвонлар тарқалган. Асосий портлари: Бомбай, Ка-рочи, Адан, Коломбо.
| Арабистон денгизи | |
|---|---|
| | |
| Координаталари | 14°Н 65°Э / 14°Н 65°Э |
| Энг катта кенглиги | 2 400 м |
| Юзаси | 3 862 000 км2 |
| Энг катта чуқурлиги | 4 652 м |
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |