Arabxona
Арабхона — Ўзбекистон Республикаси Самарқанд вилояти Нарпай туманига қарашли қишлоқ[2].
Арабхона | |
|---|---|
| қишлоқ | |
| 39°47′04″Н 64°17′44″Э / 39.78444°Н 64.29556°Э | |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| Вилоят | Самарқанд вилояти |
| Туман | Самарқанд |
| Расмий тил(лар)и | ўзбек |
| Вақт минтақаси | УТC+5 |
| Телефон коди | +998 |
| Почта индекс(лар)и | 1401ХХ[1] |
| Автомобил коди | 30 |
|
| |
Этник келиб чиқиш
Шунингдек, Самарқанд вилоятида Араболчин, Араббой (Нарпай), Араблар, Араб, Арабхона, Каттаараб, Кичикараб (Каттақўрғон) номли қишлоқлар ҳам мавжуд. Бу қишлоқларда асосан, асли араб миллатига мансуб бўлган, лекин ҳозирда ўзбек ва тожик халқлари таркибига сингиб кетган ҳамда ўзларини тожик ёки ўзбекларнинг араб уруғиданмиз деб атайдиган аҳоли истиқомат қилади. 1926-йили амалга оширилган аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, республиканинг Қашқадарё, Зарафшон, Самарқанд, Бухоро ҳамда қисман Сурхондарё ҳудудларида, шунингдек Конимехда ҳам истеъқомат қилиши аниқланган. Мазкур маълумотномада кўрсатилишича, араб хўжаликлари жами хўжаликларнинг 0.7 фоизини ташкил этган, бу эса ўз навбатида 5219 тага тенгдир.
Марказий Осиё араблари хусусида М. С. Андреев, И. Н. Винников, С. А. Волгин, Б. Х. Қармишева, И. А. Амирянс ҳамда бошқа кўплаб этнограф олимлар бир қатор тадқиқотлар олиб борганлар. Уларнинг маълум қилишича, Марказий Осиё араблари қадимда араб тилининг ўзига хос алоҳида диалектикасидан фойдаланган ҳолда суҳбатлашганлар. Ҳозирги кунда бу тилдан жуда кам сонли аҳоли фойдаланади. Уларнинг аксарият қисми ҳам катта ёшли аҳоли ҳисобланади.
А. Д. Гребенкин келтириб ўтган маълумотларга кўра, ХХ асрнинг илк йилларида араблар бир-бирлари билан „бузилган араб тили“да сўзлашганлар. Л. Н. Логофет Бухоро хонлигидаги араблар арабий сўзларни қўллаган ҳолда ўзбек тилида сўзлашганликларини қайд этган. Айрим бир араб гуруҳлари орасида тарихда аждодлари Амир Темур даврида шу ҳудудга келиб қолганлиги ҳақида ривоятлар мавжуд. Аммо манбалар бу ҳолатни тасдиқламайди. Аксинча, тарихий китобларга кўра, арабларнинг асосий қисми ХВИИ асрда Афғонистоннинг шимоли томони ва Ҳисордан Қашқадарё, Каттақўрғон, Самарқанд ва Бухоро ҳудудларига кўчиб келганликлари қайд этилган. Мазкур қишлоқдаги аҳолининг асосий қисми ҳам айни уша даврда республика ҳудудига келиб қолган араблар ҳисобланади.
Ҳозирги кунда Ўзбекистондаги арабларнинг асосий қисми ўзбек ва тожик тиллари, маданияти, турмуш тарзини тўлиқ қабул қилган ҳолда, аҳолининг асосий этник таркибига сингиб кетган[3].
Манбалар
- ↑ „Самарқанд вилояти почта индекслари“. Қаралди: 2023-йил 2-июл.
- ↑ ПОСТАНОВЛЕНИЕ КАБИНЕТА МИНИСТРОВ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН 13.03.2009 г. Н 68 О ДОПОЛНИТЕЛНИХ МЕРАХ ПО СОВЕРШЕНСТВОВАНИЮ АДМИНИСТРАТИВНО-ТЕРРИТОРИАЛНОГО УСТРОЙСТВА НАСЕЛЕННИХ ПУНКТОВ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
- ↑ Н.Б.Бегалиев; А.М.Туробов. Самарқанд топонимияси, 2015 — 156-бет.