Aragorn

Арагорн – Ж. Р. Р. Толкиэн қаламига мансуб "Узуклар ҳукмдори" романининг бош қаҳрамонларидан бири саналади. У изтопарларнинг сўнгги йўлбошчиси ва Қайта бирлашган Қиролликнинг биринчи қироли, Элендил (Исилдур томондан) қироллик сулоласининг шимолий илдизи бўйлаб тўғридан-тўғри ворисидир. У Нуменорликларнинг сўнгги вакилларидан бири саналади.
Исм ва тахаллуслари
- Арагорн синдарин тилида "ҳурматли шоҳ" ма'носини англатади.
- Дайди / Тезюрар / Дарбадар (инглизча: Стридер) – Арагорн изтопарлар йўлбошчиси бўлган вақтда унга Шимолий Ўртаер халқи томонидан берилган тахаллус.
- Дунадан (Дúнадан) – Арагорннинг яна бир тахаллуси. Уни Ривенделлда шундай аташган. Дунедайн (синдарин тилида дúнедаин, элфлар тилидан таржимада – "ғарблик одамлар") – нуменорликлар авлоди.
- Телконтар (Телcонтар) – Арнор ва Гондор қиролликлар бирлашувидан сўнг Арагорн (Элессар) томонидан ўзининг ҳукмрон хонадонига берган номи. Квеня тилида бу "пиёда кезувчи" ма'носини билдиради.
- Торонгил (Тҳоронгил) – Арагорн томонидан Учинчи Даврнинг 2957-йилидан 2980-йилигача ишлатилган ном. Бу давр оралиғида у Роҳан ва Гондор қўшинларида яширин хизмат қилган. Бу исм Юлдуз Бургути ма'носини англатади. У Гондорнинг вақтинчалик тахт эгаси Эктелионнинг яқин дўсти бўлган ва Арагорн бошлиқ Гондор қўшинлари Умбар қароқчиларига қарши шиддатли жанг олиб борган. Ғалабадан сўнг Арагорн Гондорга қайтиб бормаган.
- Элессар – Арагорннинг иккинчи исми ва квеня тилидан таржима қилганда "элф тоши (қимматбаҳо)" ма'носини билдиради. Бу исм унга Лориэнда Галадриэл томонидан берилган; Галадриэл унга шу номдаги сеҳрли тошни ҳам ҳадя этган. Кейинчалик Арагорннинг номини билмаган гондорликлар уни Элессар ёки Эделҳарн шаклида чақиришган.
- Энвинятар – квеня тилидан "Янгиловчи" ма'носини билдиради ва Арагорн тож кийгач, қабул қилган ном.
- Эстел – бу исм Арагорнга болалик даврида Элронд томонидан берилган исмдир. Йигирма ёшгача, ўзининг асл номини билгунча уни шундай аташган. Элфлар тилидан таржима қилинганда, "умид" ма'носини англатади. Бу Арагорннинг Ўртаер тақдиридаги аҳамиятига ишора ҳамдир.
Таржимаи ҳол
Таваллуд ва ёшлик
Арагорн ИИ (аждоди Арагорн И шарафига номланган) – Араторн ИИ ва Гилраэннинг ўғли, Учинчи Давр 2931-йил 1-мартида туғилган. Учинчи Даврнинг 2951-йилидан – дунедайнларнинг 16- ва сўнгги йўлбошчиси. Арагорн ИИ Исилдурнинг тўғридан-тўғри 39-авлоди, Шимол дунедайнлари йўлбошчиси, Узук Жангидан сўнг эса Гондор ва Арнорнинг Қайта бирлашган Қироллиги қироли. Элронднинг қизи Арвеннинг турмуш ўртоғи, Элдарион ва бир неча қизларнинг отаси.
Арагорн икки ёшдалигида отаси орклар билан жангда ҳалок бўлади. Арагорн Ривенделлда Элронднинг тарбиясини олади. Онасининг илтимосига кўра унинг насл-насаби сир сақланади, чунки унинг Элендил авлоди ва Исилдур вориси эканлиги ма'лум бўлса, у ҳам отаси ва бобоси каби ҳалок бўлиши мумкин эди. Шу сабабли, у вояга етгунига қадар, Эстел номи билан атаб келинган.
Арагорннинг Узук Жангига қадар дарбадарлиги
Учинчи Даврнинг 2956-йилида Арагорн Гандалф билан учрашади ва унинг дўстига айланади.
2957 – 2980-йилларда Арагорн Торонгил номи билан Роҳан қироли Тенгел (қирол Теоденнинг отаси) ва Гондор тахтининг вақтинча эгаси Эктелион ИИ (Денеторнинг отаси) қўшинида яширинча хизмат қилади. Арагорн Саурон ва унинг иттифоқдошлари томонидан кучайиб бораётган хавфга қарши курашишга ҳаракат қилди ва бу Ғарб ҳимоячиларининг жаговар руҳи кўтарилишига сабаб бўлди. Узук Жангида асқотган ҳарбий тажрибасини ушбу жангларда орттирди. 2980-йилда Гондор кемаларининг кичик эскадраси билан қароқчилар томонидан эгаллаб олинган Умбар шаҳарчасини озод этишга аҳд қилди. Умбардаги ғалабадан сўнг Торонгил қўшинни тарк этиб, якка ўзи Шарққа, Мордор томонга йўл олди.
2980-йилдаёқ Лориэнга борди ва Арвен билан яна учрашди. Керин Амрот тепалигида Галадриэлнинг дуолари билан Арвенга унаштирилди. Арагорн унга ўз хонадони тимсоли – Бараҳир узугини совға қилди. Узук Иттифоқининг элфлар меҳмонида бўлган вақтида Арагорн янги – Элессар исмини олди. Қизини қайтиб кўрмасликдан қўрққан Элронд Арагорнга никоҳ учун шарт қўяди: Арагорн Арнор ва Гондор қироли бўлган тақдирдагина у бунга розилик беради.
Учинчи Даврнинг 3000-йилидан сўнг, Гандалфнинг илтимосига биноан, изтопарлар билан бирга Шир қишлоғини – тинч ҳоббитлар маконини қўриқлайди. Шир чегаралари атрофида Арагорн Дарбадар тахаллуси билан танилади. 3001-йилдан бошлаб, Гандалфга Голлумни топишда ёрдам беради, бироқ бу ҳаракат омадсиз якунланади. 3017-йилда эса Мордордан шимолроқда, Ўлик Ботқоқларда Голлумни топади, бу Узук тарихини аниқроқ ўрганишда ёрдам беради.
Ривенделлда Билбо Баггинс билан танишади ва ше'р ёзишни ўрганади. Билбо Баггинснинг ўзи Арагорннинг тарихидан хабар топиб, унга ше'р бағишлайди:
Асл олтинда бўлмас жило;
Ҳар дарбадар унутилмас асло;
Ҳар ким ҳам ожизланмас йиллар зарбидан –
Илдизларин замин асрайди тубдан.
Кул яна оловга айланур албат,
Нур порлар, атроф бўлса-да зулмат
Ханжар кафтга қайтади маҳкам,
Қирол бошига қайтади тож ҳам.
"Узуклар ҳукмдори" романидаги воқеаларгача Арагорн гномларнинг ерости қироллиги – Морияда ва Ҳарадда (унинг сўзларига кўра у ерларда "юлдузлар бошқача нур сочади") бўлади. Толкиэн бу саргузаштлар қачон рўй берганини аниқлаштирмаган.
Арагорн 20 ёшида ўзининг асл исмини ва шажарасини Элронддан билиб олади. Элронд унга Бараҳир Узуги ва Нарсил бўлакларини беради. Арагорн "ҳали вақт келмагани"ни айтиб, Аннуминас асосидан воз кечади. Шу йили Арагорн Элронднинг 2700 ёшли қизи Арвенни кўриб, севиб қолади. Сўнг Арагорн Ривенделлни тарк этиб, Сауроннинг хизматкорлари билан жангга киришади ва дунедайнларнинг 16-йўлбошчисига айланади.
Узук Жангида иштироки ва тахтга чиқиши
Арагорн Роҳандаги Ҳелм пастлигидаги жангда ва Гондор ерларининг қароқчилардан халос этилишида қатнашади. Гандалфдан Изенгард палантирини олиб, Сауроннинг жоду қудратига қарши тура олган илк одамлардан бирига айланади ва палантирни назорат қилишни бошлайди. Ўликлар қўшинини жанубга бошлаб, умбарликлар флотини озод этади ҳамда жанубий провинсиялардан қўшин тўплайди. Пеленнор далаларида Саурон қўшини билан жанг тақдирини ўз қўшинларини Қора Дарвозаларга етаклаб, кутилмаган ҳужум билан ҳал этади.
Учинчи Даврнинг 3019-йил 1-майидан – Арнор ва Гондорнинг Қайта бирлашган Қироллиги қироли Арагорн ИИ Элессарга сифатида тахтга кўтарилади. Шу вақтнинг ўзида Арвен билан никоҳланади ва бирга 120 йил умр кечиради.
Тўртинчи Даврнинг 120-йилида вафот этади, унинг танаси Минас Анорга (собиқ Минас Тирит) дафн этилади. Вафотидан сўнг Қайта бирлашган Қироллик тахтига унинг ўғли Элдарион ўтиради.
Учинчи Даврнинг 3018 – 3019-йилларида Арагорн Узук Жангида қатнашади. 3018-йилда Узук Биродарлиги а'зосига айланади. Гандалфнинг Казад-Дум устидаги кўприкдан қулашидан сўнг бўлинмага ўзи бошчилик қилади. Бўлинмани Рерос Шаршараларигача олиб боради ва Боромирни Фродо билан ёлғиз қолдириб, кечирилмас хатога йўл қўяди. Боромирнинг тазйиқларидан қўрққан Фродо узукни тақиб, кўздан ғойиб бўлади ва Узук Биродарлиги бўлиниб кетади. Фродо ортидан кетган Арагорн орклар ҳужумини, Боромирнинг сўнгги жанги ва ҳоббитлар Перегрин ва Мериадокларнинг асирга тушишини ўтказиб юборади. Боромирни дафн этгач, Арагорн Гимли ва Леголас билан бирга асирдаги ҳоббитларни озод қилиш учун йўлга чиқадилар. Учлик орклар ортидан йўлда Балрог билан жангдан сўнг қайта тирилган Гандалфни учратади.
Арагорн та'рифи
Толкиэн Арагорн ҳақида қисқа, лекин аниқ та'рифни "Узук Биродарлиги"да келтириб ўтади: қотмадан келган, баланд бўйли, оқ оралаган қора сочли, жиддий оқ юзли, кулранг кўзли. "Узуклар ҳукмдори"га илова қилинган "Арагорн ва Арвен ҳақида достон"да Толкиэн унинг одатда аянчли ва қора характери, бироқ ба'зан кутилмаган қувонч онлари ҳақида ёзган. Китоб чиққач, Толкиэн Арагорннинг бўйи камида 6 фут 6 дюймни (198 см) ташкил этишини ёзган[1].
Насаби
Ривенделлда Элронд назорати остидаги тарбияси туфайли Арагорн элфлар донишмандлигини ўрганди. Шунингдек, табобатда моҳирликка эришди. У, масалан, ацелас билан ("қирол япроғи" номи билан ҳам машҳур) даволашни билган. Пеленнор Далаларидаги жангдан сўнг Эомер ва Имраҳил унинг жанг маҳоратини э'тироф этиб, Арагорн билан жанг марказида бўла туриб, жароҳатланмасдан чиқиб кетиш мумкинлигини айтади. Исилдурнинг авлоди сифатида Арагорн етук курашувчанлик руҳи ва Саурон назоратидан Ортҳанк палантирини чиқариб олиш маҳоратига эга бўлган.

Арагорн образи замонавий сан'атда
- Петер Жаcксон кинотрилогиясида Арагон ролини Вигго Мортенсен ижро этган. Мортенсен ижросидаги образ китобдаги билан деярли бир хил мос келади. Фақатгина Толкиэн китобда Арагорннинг ягона қуроли Андурил қиличи бўлганини ёзади. Филмда эса Арагорн камон ва ханжардан фойдаланган саҳналар ҳам мавжуд. Шунингдек, китобда Арагорннинг баланд бўйли эканлиги тилга олинади, филмда эса у ўртача бўйли одамдан бироз баландроқ. Ушбу ролга номзодлар орасида Руссел Cроwе, Даниэл Дай-Леwис ва Стуард Тоwнсенд ҳам бўлган[2].
- "Умиднинг туғилиши" мухлислар филмида Арагорн ролини Луке Жоҳнстон ижро этган[3].
- "Голлум ови" филмида Элессар ролини Адриан Wебстер ижро этган[4].
- Петер Жаcксоннинг. "Ҳоббит: Беш лашкар жанги" филмида Трандуил ўғли Леголасга Арагорнни топишни маслаҳат беради.
Муносабат
Ҳаволалар
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |
- ↑ Тҳе Лорд оф тҳе Рингс: А Реадер’с Cомпанион: «Тҳе Ринг Гоэс Соутҳ», п. 272
- ↑ Натҳан Иан. Анйтҳинг Ёу Cан Имагине: Петер Жаcксон анд тҳе Макинг оф Миддле Эартҳ. — ҲарперCоллинс, 2018. — Б. 328-345. — ИСБН 978-0008192501.
- ↑ Ламонт, Том. Борн оф Ҳопе – анд а лот оф чаритй, Тҳе Гуардиан (7 Марч 2010)
- ↑ ҳттп://www.попматтерс.cом/пост/124307-тҳе-ҳунт-фор-голлум/
- ↑ „архив нусхаси“. 2012-йил 25-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 15-август.
- ↑ ҳттп://www.эмпиреонлине.cом/100-греатест-мовиэ-чараcтерс/дефаулт.асп?c=31