Аралаш экинлар- бир экин майдонида бир вақтнинг ўзида етиштириладиган икки ва ундан ортиқ хил қишлоқ хўжалиги экинлари. Аралаш экинлардан бир турдаги экинларга қараганда анча юқори ҳосил олинади. Суғориладиган деҳқончилик зоналарида кўп йиллик ўсимликлар: беда, маккажўхори, сули, арпа билан, бир йиллик ўсимликлар: жавдар, бурчоқ, нўхат, арпа, нўхат билан аралаш экиш энг кўп тарқалган. Бундай экинларни экиш муддатлари экин турлари хусусиятларига кўра ҳар хил бўлади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил