Aralash silos
Аралаш силос — турли озуқабоп ўсимликларнинг кўк пояси, дони, илдиз-меваларини консервалаш (сурлаш) усули билан тайёрланадиган озуқа. Аксарият паррандалар, чўчқа ва ёш бузоқларни боқишда қўлланади. Аралаш силос тайёрлаш учун намлиги юқори дон, қанд, нимқанд ва хашаки лавлаги, сабзи илдизмевалари ва барглари, кўк беда, картошка, қовоқ ва бошқаларнинг палаклари ишлатилади. Аралаш силос намлиги 60−70%, рН 4—4,3, сут кислотаси 70-75% бўлиши керак. 1 кг Аралаш силос таркибида 0,25-0,30 озуқа бирлиги, 25-30 г ҳазм бўлувчи протеин, 20−60 мг каротин ва 30 г дан кўп бўлмаган миқдорда клечатка бўлади. Аралаш силосни тайёрлаш, жойлаш ва сақлаш технологияси қаттиқ назорат қилиниши лозим. Аралаш силос осон ҳазм бўлувчи углеводлар, органик кислоталар, витаминлар ва минерал тузларга бой.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |