Аралиядошлар (Аралиаcеаэ) — ёпиқ уруғли ўсимликларнинг иккипаллалилар синфига мансуб оила. 65 турку-ми (800 га яқин тури) бор. Асосан Шимолий Америка, Жануби-шарқий Осиё ва Австралияда тарқалган. Улар ичида ўт, бута ва ҳатто кичикроқ дарахт шаклидагилари ҳам бор. Гуллари тўғри (актиноморф), соябон, бошча ёки бошоқларга тўпланган. Баъзи турлари, мас, аралия, плюшч хушманзара ўсимлик сифатида экилади, баъзилари, мас, женшен доривордир. Аралия (Аралиа) оиладаги йирик туркум бўлиб, у 35 тўрни ўз ичига олади. А. турлари асо-сан Осиёнинг жануби-шарқидаги тропик ва субтропик ерларда ўсади. Ўзбекистонда ҳам ўстирилади. Унинг ил-дизида сапо-нин, эфир мойи ва бошқа бирикмалар бўлиб, настойкаси организм тонусини кўтариш учун қўлланади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил