Aram Andonian
Арам Андониан (арманча: Արամ Անտոնեան; 1875 – 1951-йил 23-декабр) – арман журналисти, тарихчиси ва ёзувчиси.
| Арам Андониан Արամ Անտոնեան | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1875-йил |
| Вафоти |
23-декабр 1951-йил Париж, Франсия |
| Касби | Тарихчи, муҳаррир, ёзувчи, жамоат арбоби |
Биографияси
Андониан Константинополда туғилган, этник арман. У ерда арманларнинг „Луйс“ (Нур) ва „Дзагҳик“ (Гул) журналларига ва „Сурҳандак“ (Ҳарлд) газеталарига муҳаррирлик қилган. Кейин Андонян Усмоний империясининг ҳарбий сензура бўлимида хизмат қилди[1]. 1915-йил 24-апрел арафасида Усмоний империясининг ички ишлар вазири Талъат пошонинг буйруғи билан ҳибсга олинди ва Усмонлилар пойтахтидан сургун қилинган кўп сонли арман зодагонлари сафига қўшилди. Андонян Чанкирига сургун қилинди, сўнгра ярим йўлда Анқарага қайтиб келди. Ва яна Рас ал-Айн ва Мескене лагерларига сургун қилинди[2]. Бироқ, Андониан Ҳалабда ер остида омон қолди[3]. Британия кучлари Ҳалабми эгаллаб олганида, туркиялик қуйи мансабдор мулозим, Наим Бей ўз хотираларини, арманларнинг депортацияси ҳақидаги ҳикоясини нашр этишда Арам Андонян билан ҳамкорлик қилган[4]. „Тҳе Мемоирс оф Наим Бей“ (таржимаси „Наим Бейнинг хотиралари“) 1920-йилда нашр этилган бўлиб, баъзан „Андониа телеграммалари“ ёки „Талъат пошо телеграммалари“ деб ҳам юритилади. Телеграммалар 1915—1917-йиллардаги арман геноциди Усмоний империясининг давлат сиёсати бўлганига тўғридан-тўғри далил бўлиши кўрсатилган. Улар Соғомон Теҳлириан судида далил сифатида тақдим этилган[5].
Роберт Мелсонга кўра, Андонианнинг 1915-йилдан кейинги депортация ва арманларнинг ўлдирилиши ҳақидаги ҳисоботи ўша давр тадқиқоти учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган[6].
1928-йилдан 1951-йилгача Андониан Париждаги Нубариан кутубхонасига раҳбарлик қилди ва Парижни немислар босиб олганида коллексиянинг катта қисмини яширишга ва сақлашга муваффақ бўлди. Шунингдек, геноцид гувоҳларининг гувоҳликларини тўплаш билан шуғулланган[7].
У асли арман тилида нашр этилган „Cомплете Иллустратед Ҳисторй оф тҳе Балкан Wар“ (таржимаси „Болқон урушининг тўлиқ тасвирланган тарихи“) (1-5-жилдлар, 1912—1913) китобининг муаллифи.
Ишлари
- „Շիրվանզադէ“ (Александр Ширвонзоданинг таржимаи ҳоли), Константинопол, 1911-йил.
- „Պատկերազարդ ընդարձակ պատմութիւն Պալքանեան պատերազմին“ (Болқон урушининг тўлиқ тасвирланган тарихи) 5 волс. Константинопол, 1912—1913
- „Այն սեւ օրերուն“ (Ўша қоронғу кунларда), Бостон, 1919.
- „Մեծ Ոճիրը“ (Буюк жиноят), Бостон, 1921.
- Тҳе Мемоирс оф Наим Бей, Лондон 1920.
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ А Cриме оф Силенcе: Тҳе Армениан Геноcиде, бй Перманент Пеоплес' Трибунал, Герард Ж. Либаридиан, 1985, п. 123.
- ↑ Тҳе Армениан Геноcиде: Cултурал анд Этҳиcал Легаcиэс, бй Ричард Г. Ҳованнисиан, Трансаcтион Публишерс, 2007, п. 55.
- ↑ Ат тҳе cроссроадс оф Дер Зор, бй Ҳилмар Каисер, Нанcй Эскижиан, Лутҳер Эскижиан — 2002 — п. 93
- ↑ Тҳе Лионс оф Мараш, бй Станлей Элпҳинстоне Керр — 1973, п. 15
- ↑ Дадриан, Ваҳакн. "Тҳе Наим-Андониан Доcуменц он тҳе Wорлд Wар И Деструcтион оф Оттоман Арменианс: Тҳе Анатомй оф а Геноcиде, " Интернатионал Жоурнал оф Миддле Эаст Студиэс, 18 (1986), пп. 311-360.
- ↑ Револутион анд Геноcиде: Он тҳе Оригинс оф тҳе Армениан Геноcиде анд тҳе Ҳолоcауст, Бй Роберт Мелсон, Cонтрибутор Лео Купер, Университй оф Чиcаго Пресс, 1996, ИСБН 0-226-51991-0, п. 147
- ↑ Четериан, Виcкен. Опен Wоундс: Арменианс, Туркс анд а Cентурй оф Геноcиде (эн). Ҳурст, 2015 — 120-бет. ИСБН 978-1-84904-458-5.
Қўшимча ўқиш учун
- Соулаҳиан-Куюмжиан, Рита. Тҳе Сурвивор: Биограпҳй оф Арам Андониан . Лондон: Гомидас институти, 2010-йил 9-июн. ИСБН 1-903656-94-Х.
Ҳаволалар
- Арам Андоняннинг таржимаи ҳоли (Wайбаcк Мачине сайтида 2023-04-06 санасида архивланган)