Арам Симонович Варданян (Арм. Արամ Սիմոնի Վարդանյան; 1995-йил 11-ноябрда туғилган) — келиб чиқиши арман бўлган ўзбек юнон-рум курашчиси. Жаҳон чемпионати ва Осиё чемпионатлари совриндори. Аралаш яккакураш бўйича машҳур жангчи Эдуард Вартаняннинг амакиваччаси.

Арам Варданян
Шахсий маълумотлари
Жинси эркак
Таваллуд пайтидаги исми арман. Արամ Վարդանյան
Фуқаролиги Oʻzbekiston
Таваллуд санаси 1995-йил 11-ноябр
Бўйи 175 см
Вазни 72 кг
Спорт
Қайси спорт Юнон-рум кураши
Медаллар

Жаҳон чемпионатлари

2Kumush medal sovrindori Нур-Султон 2019

Осиё чемпионати

3Bronza medali sohibi Банкок 2016
3Bronza medali sohibi Бишкек 2018

Осиё яккакурашлари ва ёпиқ иншоотлардаги ўйинлари

3Bronza medali sohibi Ашхобод 2017

Таржимаи ҳоли

1995-йилда туғилган. Тошкент шаҳри Учтепа тумани „Найман“ маҳалласи спортчиси.

2016-йилда 66 килограммгача вазн тоифасида Бангкокда ўтказилган Осиё чемпионатининг бронза медалини қўлга киритган. Икки йилдан сўнг у Бишкекдаги Осиё чемпионатида учинчи бўлиб, аммо бошқа вазн тоифасида 72 килограммгача бўлган мусобақада муваффақиятини такрорлаган.

2017-йилда яккакураш бўйича Осиё ўйинларида ва 2017-йили Ашхободда бўлиб ўтган ёпиқ иншоотлардаги мусобақада 71 килограммгача вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритган.

2019-йил Қозоғистонда бўлиб ўтган Олимпия ўйинлари олдидан сайёра чемпионатида 72 килограмм вазн тоифасида Арам финалда россиялик полвон Манцигов Абуязидга ютқазиб, кумуш медални қўлга киритган[1].

Манбалар