Аранжировка (франсузча: „аррангер“ — тартибга солиш, тузатиш) — 1) мусиқа асарини аслида назарда тутилмаган ўзга чолғу асбоби (ёки асбоблар), хонанда (ёки хонандалар) овозига мослаш; масалан, операни фортепиано жўрлигида ижро этиш, оркестр учун мўлжалланган асар (симфония)ни бир ёки бир неча фортепиано учун аранжировка қилиш ва ҳоказо. Муаллиф мўлжаллаган мусиқа асбобининг ўзида асар ижросини осонлаштириши ҳам аранжировка дейилади;

2) жаз ёки эстрадада бевосита ижро жараёнида киритиладиган ва ижронинг услуби билан боглиқ турли (гармоник, фактурали) ўзгаришлар;

3) ўзбек халқ ижрочилигида кенг ўрин олган ашула йўлларини чолғу куйлар сифатида ижро этиш (масалан, „Сурнай йўллари“) ва чолғу куйларини ашулалаштириш („Муножот“, „Чўли ироқ“, „Насруллойи“ ашула йўллари каби) жараёни аранжировкага яқин[1][2][3].

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Аранжировка“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
  2. ↑ И. А. Акбаров. Музика луғати. Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1987. 
  3. ↑ И. А. Акбаров. Мусиқа луғати. Тошкент: Ўқитувчи нашриёти, 1997 — 384-бет. ИСБН 5-645-02422-2. 

Ҳаволалар