Араняклар ёки ўрмон китоблари-булар Ведада шунчалик муқаддас ҳисобланганки, уларни фақат ўрмонда (араня) ўқишга рухсат берилган. Уларда фалсафий мулоҳазалар, мажозий маросимлар ва сахийларнинг сирларидан баҳс этилади[1].Араня ўрмонда ҳаёт кечираётган зоҳидлар учун ёзилган бўлиши мумкин. Бу асарларда қурбонлик келтириш маросимлари аста-секин кейинги ўринга ўтиб, уларнинг ўрниини ҳақиқат ва табиат ҳақида фалсафий мулоҳаза ва тафаккурлар эгаллаган[2].

Манбалар

  1. Бойназаров Ф. Кадимги дунё тарихи. Дарслик. 2004
  2. Ғофуров А. Ҳиндистон. Фағона давлат университети.2009
  3. Лафасов М. жаҳон тапихи (1918-2008). Т.. 2010

Ҳаволалар