Arap masjidi
Арап масжиди (туркча: Арап Cамии) – Туркиянинг Истанбул шаҳри, Қоракўй маҳалласида жойлашган масжид. Бино дастлаб 1325-йилда Доминикан роҳиблари томонидан Авлиё Паулга бағишлаб Рим-католик черкови сифатида 1233-йилда қурилган олдинги ибодатхона яқинида ёки тепа қисмида қурилган (италянча: Сан Паоло)[1]. Усмонлилар империяси даврида масжиднинг тузилишига бирмунча ўзгартиришлар киритилган бўлса-да, ушбу масжид Истанбулда сақланиб қолган, ўрта асрларда готика услубида яратилган ягона иншоот ҳисобланади.
| Масжид | |
| Ўнг тарафда жойлашган шодирвон билан масжиднинг умумий кўриниши | |
| Мамлакат | |
| Истанбул | Бейўғлу тумани |
| Манзил | Қоракўй маҳалласи, Галата |
| Координаталар | 41°01′27.552″Н 28°58′15.744″Э / 41.02432000°Н 28.97104000°Э |
| Йўналиши | сунний |
| Меъморий услуб | готика |
| Бинокорлик | 1323—1325 |
| Миноралар сони | 1 |
| Миноралар сони | 1 |
| Ҳолати | амалдаги |
Черков 1475—1478-йилларда Усмонлилар империяси томонидан Султон Меҳмед ИИ Фотиҳ даврида масжидга айлантирилган ва Галата масжиди номи билан машҳур бўлган. Кейинчалик, бино Султон Боязид ИИ томонидан 1492-йилда испан инквизициясидан қочиб, Истанбулнинг Галата маҳалласига (шунинг учун унинг ҳозирги номи Араб масжиди) жойлашиб олган ал-Андалуслик мусулмон қочқинларга берилган.
Манзили
Арап масжиди Истанбулнинг Беёғлу тумани, Қоракўй (ўрта аср Галатаси) маҳалласи, Олтин Шохнинг шимолий қирғоқларидан унчалик узоқ бўлмаган Галата Маҳкемеси Сокак ҳудудида жойлашган. Масжиднинг атрофи ҳунармандчилик дўконлари билан ўралган.
Тарихи
Византия даври
ВИ асрда масжид ўрнида Авлиё Иренга бағишлаб қурилган бўлиши мумкин бўлган Византия черкови мавжуд бўлган[2]. Ҳозирги кунда ёдгорлик деворининг фақатгина бир қисмигина сақланиб қолган[2].
717—718-йилларда Умавийлар шаҳзодаси ва генерал Маслама ибн Абдулмалик томонидан Константинополнинг иккинчи бор араблар томонидан қамал қилиниши вақтида ушбу ҳудудда масжид қурилган бўлиши мумкинлиги ҳақида бир қанча афсоналар мавжуд[3][4]. Усмонли йилномачилари бу жойни Маслама ибн Абдулмаликнинг дафн этилган жойи, қабри, шунингдек, масжид деб таърифлаганлар[5], лекин улар иккинчи араб қамалини бир авлод олдинги арабларнинг биринчи қамали билан аралаштириб юборишган ва масжид қурилишини тахминан 686-йилда қурилган деб нотўғри талқин қилишган[3][6][7][8].
1233-йилда тўртинчи салиб юришидан кейин барпо этилган Константинопол Лотин империяси (1204—1261) даврида ушбу черков Авлиё Паулга (Сан-Паоло) бағишланган кичик ибодатхонага айлантирилган[9].
1299-йилда доминиканлик роҳиб Гуиллауме Бернард де Сéвéраc черков яқинидан уй сотиб олган ва у ерда 12 та роҳиб билан биргаликда монастир ташкил қилган[10]. 1307-йилда Византия императори Андроникос ИИ Палаиологос Константинополда истиқомат қилувчи доминиканликларини Генуя Республикасининг чекка қисми – Перага кўчирган[11].
1325-йилда Сан-Паоло ибодатхонасининг яқинида ёки тепа қисмида янги, анча каттароқ черков қурилган[12]. Шундан сўнг черков расман Сан-Доменикога бағишланган[13], бироқ шундай бўлса-да, маҳаллий аҳоли ўзининг қадимий мазҳабидан фойдаланишда давом этган[14]. 1407-йилда Папа Грегорй ХИИ черковни сақлаб қолишни таъминлаш мақсадида Сан-Паоло монастирига ташриф буюрувчиларга эркинлик берувчи бир қанча қоидаларни қабул қилган[15].
Усмонли империяси даври
Константинопол фатҳидан сўнг, Усмонли империяси Генуя Республикасига таслим бўлган, бунинг натижасида ўша пайтда турклар томонидан „Меса Доменико“ номи билан танилган черков Республика қўлига ўтган[16], лекин 1475 ва 1478-йиллар орасида Усмонлилар империяси султони Меҳмед ИИ Фотиҳ томонидан ушбу черковга кичик ўзгартиришлар киритилган. Бир қанча қурилиш ишларидан сўнг бино масжидга айлантирилган ва Галата Cамии (Галата масжиди) ёки Cами-и Кебир (Улуғ масжид) номлари билан машҳур бўлган. Черков масжидга айлантирилганидан кейин 1476-йилда роҳиблар Галатадаги Сан-Пиэтро эркаклар монастрига, меҳробдаги барча либослар Генуяга, архивлар эса Феодосияга кўчирилган[17].
ХВ асрнинг охирларида Султон Боязид ИИ масжидни испан инквизициясидан қочиб, Истанбулга кўчиб келган испаниялик мусулмонларга (морисколар) топширади. Шу сабабли ҳам масжиднинг ҳозирги номи Арап Cамии (Араб масжиди) деб аталади[18][19]. Султон Маҳмуд ИИИ ҳам ўз ҳукмронлик даврида бинони таъмирлаган[20].
1731-йилги Буюк Галата оловидан сўнг, 1734—1735-йилларда Маҳмуд И нинг онаси Солиҳа Султон[21] бинони таъмирлаб, готика услубида қурилган дераза ва портални Усмонли услубига ўзгартирган[22]. 1808-йилдаги навбатдаги ёнғиндан сўнг, ХИХ аср ўрталарида Маҳмуд ИИ нинг қизи Адиле Султон масжидни яна таъмирлаган ва 1868-йилда ҳовлида шодирвон (намоз ўқишдан олдин таҳорат олиш учун булоқ) қурдирган[23].
1913—1919-йилларда Гиридли Ҳасанбей бинони қайта тиклаган[24]. Масжиднинг ёғоч полларини алмаштириш вақтида у ердан ХИВ асрнинг биринчи ярмидан ХВ асрнинг ўрталарига қадар бўлган бир нечта Генуя қабр тошлари топилган ва улар Истанбул археология музейига келтирилган[24][25].
2010-йиллар бошида масжидда кенг қамровли таъмирлаш ишлари олиб борилиб, 2013-йилда масжид тўлиқ қуриб битказилган. Масжидга 715-йилда асос солинганлиги тўғрисидаги нотўғри ёзувлар ҳам реставрация доирасида бинонинг олд қисмига ёзиб қўйилган.
Тавсифи
Арап масжиди ўша даврдаги италян черковлари намуналари асосида бунёд этилган[26]. Масжиднинг шарқий қисми тўртбурчак шаклда бўлиб, қўрғонлар билан ўралган тўртбурчак зиёратгоҳга эга бўлган[27].
Готика услубида яратилган портал, лансетли деразалар ва кўзга кўриниб турадиган қўнғироқли минора (конуссимон том қўшилиши билан минорага айлантирилган) бинони шаҳардаги Византия черковларидан ажратиб туради[28].
Черковнинг узун марказий қисми ён тарафида бир қатор ибодатхоналар ёнма-ён жойлашган бўлиб, уларнинг ҳар бири зодагон генуя оиласига тегишли бўлган. Улардан бири Биби Марямга, иккинчиси эса Азиз Николайга бағишланган[29]. Умуман олганда, бино Италиядаги Чиэри ва Финале Лигуре черковларига ўхшаб қурилган[30].
Масжиднинг ясси ёғоч том қисми ва жуда чиройли услубда ишланган ёғоч галереялар 1913—1919-йилларда қайта тикланган. Шу сабабли бино баландлиги қисқарган ва у ердан кўплаб генуя қабр тошлари топилган[31]. Айнан шу реставрация ишлари пайтида меҳроб ёнидан бир қанча расм қолдиқлари ҳам топилган, аммо улар яна қайта кўмиб ташланган[32].
Бинонинг шимолий қисмида шодирвонли катта ва чиройли ҳовли мавжуд.
Бугунги кунда Арап масжиди Галатадаги энг катта масжид ҳисобланади. Шунингдек, бино готика услубида бунёд этилганлиги ҳамда черков қўнғироғига эга эканлиги билан ҳам шаҳарнинг энг қизиқарли масжидлардан бири ҳисобланади.
Галерея
-
2013-йилда бинонинг олд қисмида Маслама ибн Абдулмаликнинг (715-йилда яратилгани тўғрисидаги хатолик билан бирга) масжидга қачон асос солинганлиги ёзилган
-
Миноранинг кўриниши, оригинал ҳолатда қўнғироқ
-
Миноранинг масжид ҳовлиси томондан кўриниши
-
Масжид интерери
Манбалар
- ↑ Мüллер-Wиэнер (1977), п. 79
- ↑ 2,0 2,1 Мüллер-Wиэнер (1977), п. 79
- ↑ 3,0 3,1 Мüллер-Wиэнер (1977), п. 79
- ↑ Эйиcе (1955), п. 102
- ↑ Гравес оф Саҳаба – Истанбул
- ↑ Cанард (1926), п. 99
- ↑ Ҳаслуcк (1929), пп 718–720
- ↑ Мордтманн (1986), п. 533
- ↑ Тҳис дате cомес фром а томбстоне фоунд ин Сан Домениcо (тҳе онлй оне антериор то 1325), анд алмост cертаинлй броугҳт ҳере фром тҳе Чапел оф Сан Паоло. Жанин (1953), п. 599
- ↑ Тҳис wас тҳе лоwест нумбер оф фриарс неcессарй то эстаблиш а регулар монастерй оф тҳе Ордер. Жанин (1953), п. 599
- ↑ Мüллер-Wиэнер (1977), п. 79
- ↑ Тҳис дате cомес фром северал cонтемпорарй доcуменц анд фром датес инсcрибед он томбстонес. Мüллер-Wиэнер (1977), п. 79
- ↑ Эйиcе (1955), п. 102
- ↑ Жанин (1953), п. 599
- ↑ Жанин (1953), п. 600
- ↑ Тҳе Султан реқуиред онлй тҳе деливерй оф тҳе беллс. Мамбоурй (1953), п. 319
- ↑ Жанин (1953), п. 600
- ↑ Мüллер-Wиэнер (1977), п. 79
- ↑ Жанин (1953), п. 599
- ↑ Мüллер-Wиэнер (1977), п. 80
- ↑ Ше алсо буилт тҳе неарбй Азапкапıсı Фоунтаин. Гüлерсой (1976), п. 267
- ↑ Мüллер-Wиэнер (1977), п. 80
- ↑ Эйиcе (1955), п. 102
- ↑ 24,0 24,1 Мüллер-Wиэнер (1977), п. 80
- ↑ Мамбоурй (1953), п. 320
- ↑ Мüллер-Wиэнер (1977), п. 79
- ↑ Эйиcе (1955), п. 102
- ↑ Мüллер-Wиэнер (1977), п. 79
- ↑ Мüллер-Wиэнер (1977), п. 80
- ↑ Мамбоурй (1953), п. 319
- ↑ Мüллер-Wиэнер (1977), п. 80
- ↑ Эйиcе (1955), п. 102
Адабиётлар
- Cанард, Мариус (1926). "Лес эхпéдитионс дес Арабес cонтре Cонстантинопле данс л'ҳистоире эт данс ла лéгенде" (фр). Жоурнал Асиатиқуэ (208): 61–121. ИССН 0021-762Х. ҳттп://галлиcа.бнф.фр/арк:/12148/бпт6к933084/ф65.
- Жанин, Раймонд. Ла Гéограпҳиэ Эccлéсиастиқуэ де л'Эмпире Бйзантин. 1. Парт: Ле Сиèге де Cонстантинопле эт ле Патриарcат Оэcумéниқуэ. 3рд Вол. : Лес Éглисес эт лес Монастèрес (фр). Парис: Институт Франçаис д'Этудес Бйзантинес, 1953.
- Эйиcе, Семави. Истанбул. Петите Гуиде а траверс лес Монуменц Бйзантинс эт Турcс (фр). Истанбул: Истанбул Матбаасı, 1955.
- Гüлерсой, Çэлик. А Гуиде то Истанбул. Истанбул: Истанбул Китаплığı, 1976. ОCЛC 3849706.
- Ҳаслуcк, Ф. W. „ЛВИИ. Тҳе Мосқуэс оф тҳе Арабс ин Cонстантинопле“, . Чристианитй анд Ислам Ундер тҳе Султанс, Волуме 2. Охфорд, Унитед Кингдом: Cларендон Пресс, 1929 — 717–735-бет.
- Мамбоурй, Эрнест. Тҳе Тоурисц' Истанбул. Истанбул: Çитури Бирадерлер Басıмеви, 1953.
- Мордтманн, Ж. Ҳ. (1986). "(ал-)Ḳусṭанṭīнийя". Тҳе Энcйcлопедиа оф Ислам, Неw Эдитион, Волуме В: Кҳе–Маҳи. Леиден анд Неw Ёрк: БРИЛЛ. 532–534 б. ИСБН 90-04-07819-3. ҳттп://референcеwоркс.бриллонлине.cом/энтриэс/энcйcлопаэдиа-оф-ислам-2/ал-кустантинийя-CОМ_0549.
- Мüллер-Wиэнер, Wолфганг. Билдлехикон зур Топограпҳиэ Истанбулс: Бйзантион, Константинуполис, Истанбул бис зум Бегинн д. 17 Жҳ (де). Тüбинген: Wасмутҳ, 1977. ИСБН 978-3-8030-1022-3.