Арарат — Туркиянинг энг шарқий чеккасидаги вулқонли массив, Аракс дарёси ўрта оқимининг ўнг соҳилида, Эрон билан Арманистон чегараси яқинида. Туркиядаги энг баланд чўққи. Замини бир-лашиб кетган икки бошли сўнган вулқон конусларидан — Катта Арарат (туркча Буюк Агритог; баландлиги 5165 м) ва Кичик Арарат (баландлиги 3925 м)дан иборат. 30 га яқин кичик музликлар бор.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил