Ararat tekisligi

Арарат текислиги—(арманча: Արարատյան դաշտ'[а]), Туркиядаги Иғдир текислиги (туркча: Иğдıр Овасı) деб аталади[1]. Арман тоғларининг энг катта текисликларидан бири ҳисобланади. У Севан ҳавзасидан ғарбда, Гегҳам тоғлари этакларида чўзилган. Шимолда текислик Арагац тоғи ва жанубда Арарат тоғи билан чегарадош.
Арас дарёси томонидан икки қисмга бўлинган, шимолий қисми Арманистонда, жанубий қисми Туркияда жойлашган[2]. Текисликнинг турк қисми Муҳим қушлар яшаш ҳудудидир[3].
Этимологияси
Ўрта аср арман тарихчиси Мовсес Кҳоренаци ўзининг "Арманистон тарихи" асарида Арарат текислиги Амасиянинг невараси Хушбичим Қирол Ара шарафига номланганлигини ёзган[4].
Иқлими
Арарат текислиги ва Севан ҳавзаси қуёшли иқлимга эга ва Арманистоннинг энг қуёшли ҳудудларидан бири бўлиб, йилига 2700 соат қуёш нурини о'зига олади. Қуёш нурларининг энг қисқа давомийлиги ўрмон зонасининг ўрта тоғли ҳудудларида (тахминан 2000 соат) кузатилади. Тоғ этакларида июн-октябр ойлари орасида қуёшсиз кун кам бўлади[5].
Қишлоқ хўжалиги

Арарат текислиги Арманистоннинг умумий ер майдонининг 4% ни ташкил қилади, аммо у Арманистон деҳқончилик маҳсулотларининг 40% ҳосилни етказиб беради[5]. Текисликнинг Туркия қисмидаги 1525 гектар майдонда ўрик етиштирилади[6].
Археологияси
Бу ҳудуд неолит ёки илк халколит давридан бери ривожланиб келган.
Араташенда биринчи кулолчилик на'муналари милоддан аввалги В минг йилликнинг охирларида ёки милоддан аввалги 4000 йиллардан олдин пайдо бўлган[7].
Галереяси
-
Арарат текислигининг умумий кўриниши
-
Сунъий йўлдош тасвири
-
Табиий харитадаги кўриниши
Эслатмалар
- ↑ Реформед спеллинг: Արարատյան դաշտ
Манбалар
- ↑ „Иğдıр Овасı“ (тр). Доğа Дернеğи. Қаралди: 2021-йил 21-декабр.
- ↑ Доwсетт. „Армениа“. Энcйcлопæдиа Британниcа. Қаралди: 2015-йил 10-январ.
- ↑ „Иğдıр Плаин“. БирдЛифе Интернатионал. Қаралди: 2020-йил 16-май.
- ↑ „Моунт Арарат Эхпедитион!“. Арарат Эхпедитион. Қаралди: 2015-йил 10-январ.
- ↑ 5,0 5,1 Петросиан, Ирина. Армениан Фоод: Фаcт, Фиcтион & Фолклоре. ЛуЛу, Май 15, 2006 — 23-бет. ИСБН 1411698657.
- ↑ „İлимиз“ (тр). Иğдıр İл Тарıм ве Орман Мüдüрлüğü. Қаралди: 2020-йил 16-май.
- ↑ Рубен БАДАЛЙАН, Пиэрре ЛОМБАРД, ТҲЕ НЕОЛИТҲИC АНД CҲАЛCОЛИТҲИC ПҲАСЕС ИН ТҲЕ АРАРАТ ПЛАИН (АРМЕНИА): ТҲЕ ВИЭW ФРОМ АРАТАСҲЕН (ПДФ филе) 2004