Arat Rashit Rahmati
Арат Рашит Раҳмати — (1900, Татаристон, Эски Ужум — 1964, Истанбул) турколог, матншунос, филология фанлари доктори (1927-й), доцент.
Ҳаёти ва фаолияти
Отаси Абдурашид Исматуллоҳ мжударрис бўлгани учун, Арат Рашит Раҳмати мактабда араб, форс ва рус тилларини ўрганган. 1922-йил Берлин университетининг фалсафа факултетига кирган. 1927-йил доктор, сўнг Берлин университети доценти унвонини олган. 1933-йилдан Истанбул университети адабиёт факултетининг турк тили ва адабиёти кафедраси профессори, 1940—1950-йилларда Туркий тадқиқотлар институти мудири. Қиёсий туркология бўйича тадқиқотлар ташаббускори, Турк маданиятини тадқиқ этиш институтининг асосчиларидан бири.
Асарлари
Арат Рашит Раҳмати 200дан зиёд илмий асарлар муаллифи. Турк тилининг тарихий грамматикаси, эски уйғур тили, „Қутадғу билик“, „Ҳибатул-ҳақойиқ“ ёдгорликларини ўрганган. „Бобурнома“ни усмонли турк тилига таржима қилган[1].
Адабиётлар
Бабур ва Язиси. Анқара, „Турк маданияти“, 1964;
С.Чиғатой. Р. Р. Арат асарларининг тўлиқ рўйхати. „Турк тили қуруми бюллетени“, 29-жилд, 188—193-бетлар.
Манбалар
- ↑ «Бобур энсиклопедияси». Тошкент: «Шарқ» нашриёт-матбаа аксиядорлик компанияси [2014].
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |