Араука — Венесуэладаги дарё, Ориноконинг чап ирмоғи. Узунлиги 900 км дан ортиқ. Колумбиядаги Шарқий Кордилера тоғларидан бошланади. Ўртача сув сарфи 950 м³/сек. Ёғингарчилик даврида кичик кемалар А.нинг қуйилиш еридан бошлаб 600 км масофада қатнай олади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил