Аравакаш — 1) осмон гумбазининг шимолий қисмидаги юлдуз туркуми; Жавзо, Савр, Персей, Жираф ва Силовсин туркумлари орасида жойлашган. Туркумда жуда кўп қўшалоқ юлдузлар, юлдуз тўдалари ва бир қанча равшан юлдузлар бор. Энг равшан юлдузи — 0 — катталикдаги Капелла. Ўрта кенгликларда ҳамма вақт кўриниб туради;

2) арава ҳайдовчи киши;

3) аравага қўшиладиган улов (мас, аравакаш от).

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил