Aravaklar
Араваклар (ароваклар, аруаклар) — Жанубий Америка ва Вест-Индиядаги индейс халқлари гуруҳи (гуахиро, кампа, мачиченга, банива, аравакларнинг ўзи ва бошқалар). Аравакларнинг бир қисмини Испания мустамлакачилари қириб юборган, қолганлари (350 минг киши, 1964) ҳозирги вақтда Венесуэланинг ғарбий раёнларида, Колумбия ва Перунинг шимолий вилоятларида, Бразилияда ва Боливияда яшайди. Умумий сони 400 минг киши (1992). Аравак тилида сўзлашадилар. Аравакда уруғчилик тузуми ва руҳларга ишониш билан боғлиқ бўлган диний эътиқод сақланган, бир қисми — католик. Деҳқончилик ва овчилик билан шуғулланадилар, бир қисми катта ер эгаларига қарашли плантацияларда ёлланиб ишлайди.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |