Аравасозлик — арава ясаш кас-би; дурадгорликнинг қадимдан кенг тарқалган тармоғи. Арава қаттиқ, пишиқ ёғочдан ясалган. Аравасоз уста авва-ло ёғоч танлаган. Ўзбекистонда араванинг ғилдирак гардиши, гупчаги, ўқи ва гардиш билан гупчакни бирлаштирувчи ёғочлар қайрағочдан тайёрланган, айниқса гупчак қайрағочнинг чайир қисмидан ясалган, баъзан арава ўқи ва шотисига олма дарахти ёғочидан фойда-ланилган. Арава танаси — шотиси ва юк қўйиладиган қисмини ҳамма дурадгорлар ясай олган. Араванинг гупчаги, ху-сусан ғилдирагини ясаш анча мураккаб ва қийин иш бўлиб, у бир мунча малака талаб қилган. Шаҳар ва қишлокларда аравалар ўрнини автомобиллар ва трак-торлар эгаллагач, А.ка эҳтиёж камайди.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил