Арахнофобия — ўргимчакдан ва бошқа арахнидлар, жумладан, чаёнлардан иррационал тарзда қўрқиш туфайли келиб чиқадиган ўзига хос фобия[2].

Арахнофобия
Кўпчилик арахнидлар зарарсиз бо'лса-да, арахнофобия билан оғриган одам ваҳима қўзғатиши ёки безовта бўлиши мумкин. Баʻзан, ҳатто ўргимчакка ўхшаш обект ҳам арахнофобик одамда ваҳима қўзғатиши мумкин. Юқоридаги тасвир мултфилм "Литтле Мисс Муффет" бўлиб, ундаги қаҳрамон ўргимчакдан "қўрқиб кетган".
Мутахассислик Психиатрия
Сабаблари Аниқ эмас
Даволаш ЭҲМ терапияси[1]

Белги ва симптомлари

Арахнофобияси бор бўлган одамлар ўргимчаклар яшайдиган ёки уларнинг мавжудлигини кўрсатадиган аломатлар, масалан, ўргимчак тўрлари бўлган ҳар қандай ҳудудда ўзларини ноқулай ҳис қилишади. Агар арахнофоб — арахнофобияга учраган одам бирон жойда ўргимчакни кўрса, кўпинча фобия сабабли юзага келувчи ваҳимани енгмагунча шу жойга кирмаслиги мумкин. Баъзилари эса ўргимчаклар ёки уларнинг тўрлари яқинидаги ҳудудларда бевосита бўлишса, қичқиришади, йиғлашади, ҳиссиётларнинг бирдан авж олиши, нафас олиш билан боғлиқ муаммолар, терлаш ва юрак уриш тезлигини ошишини бошдан кечиришади. Баъзи экстремал ҳолатларда, ҳатто ўргимчак расми, ўйинчоқ ёки ўргимчакнинг чизилган нусхаси ҳам кучли қўрқувни келтириб чиқариши мумкин.

Сабаблари

Арахнофобия қадимги одамларга омон қолишга ёрдам берган инстинктив реаксиянинг бўрттирилган шакли[3] ёки, асосан, Европа жамиятларида кенг тарқалган маданий ҳодиса бўлиши мумкин[4].

Эволюцион

Фобиянинг эволюцион сабаби ҳақида аниқ бир қарорга келинмаган. Бу ҳақида бир неча қарашлар мавжуд. Уларнинг бирига кўра, айниқса, эволюцион психологияда, заҳарли ўргимчакларнинг мавжудлиги ўргимчаклардан қўрқишнинг ривожланишига олиб келади ёки уларга нисбатан қўрқувнинг пайдо бўлишини тезлаштиради. Барча белгилар сингари ўргимчаклардан қўрқиш интенсивлигида ўзгарувчанлик мавжуд ва кучлироқ қўрқувга эга бўлганлар фобик деб таснифланади. Нисбатан кичик бўлган ўргимчаклар ҳажм ҳисобга олинадиган ҳайвонот оламида хавф учун одатий мезонга мос келмайди, аммо улар тиббий жиҳатдан аҳамияти бор заҳарга эга бўлиши ва/ёки ўз пайпаслагичлари билан терининг тирналишини келтириб чиқариши мумкин[5]. Бироқ фобия мантиқий қўрқувдан фарқли равишда иррационал қўрқувдир[2].

Қадимда атрофи ўргимчаклардан ҳоли бўлишини таъминлаш орқали арахнофоблар чақилиш хавфини камайтирган бўлишлари ва бу уларга арахнофоби бўлмаганларга нисбатан омон қолишда бироз устунлик берган бўлиши мумкин. Бироқ Ҳомо сапиэнслар эволюцион мослашувчанлик муҳитида мавжуд бўлган бошқа потенциал хавфли мавжудотларга[6] нисбатан ўргимчаклардан номутаносиб қўрқиши бир қанча камчиликларга эга бўлиши мумкин. 

Психиатр Рандолпҳ М. Нессенинг таъкидлашича, электр розеткалари каби эволюцион жиҳатдан янги хавфли обектларга шартли қўрқув билан реаксия билдириш эҳтимоли бўлса-да, мослашиш жараёни секинроқ боради, чунки бундай сигналларнинг олдиндан қўрқувга алоқаси йўқ, масалан, тезликни ошириш ва маст ҳолда ҳайдаш хавфига қаратилган эътибор қарамай, фақатгина ҳайдовчилик дарслари транспорт тўқнашувига қарши ишончли ҳимояни таъминлай олмайди. Буни қуйидаги статистикада кўриш мумкин: 2014-йилда АҚШда 15 ёшдан 24 ёшгача бўлган барча ўлимларнинг деярли тўртдан бири транспорт тўқнашуви сабабли содир бўлган[7]. Нессе, психиатр Исаак Маркс ва эволюцион биолог Жорж C. Уилямс турли хил адаптив фобияларга (масалан, арахнофобия, опҳидиофобия, базофобия) мунтазам равишда жавоб бермайдиган одамлар темперамент жиҳатдан бепарво ва потенсиал ўлимга олиб келиши мумкин бўлган бахциз ҳодисаларга дуч келишларини ва бундай камёб фобияни айрим генетик оқибатлари туфайли „гипофобия“ деб таснифлашни таклиф қиладилар[8][9][10][11].

2001-йилда ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, одамлар гуллар ва қўзиқоринлар тасвирлари орасидан ўргимчакларнинг тасвирларини ўргимчаклар тасвирлари орасидан гуллар ёки қўзиқоринлар тасвирларини тезроқ топишлари мумкин. Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра бу ўргимчакларга нисбатан тез реаксия билдириш инсон эволюциясига кўпроқ мос келиши билан боғлиқ[12].

Маданий

Муқобил нуқтаи назарга кўра ўргимчаклар каби хавф туғдириши мумкин бўлган мавжудотлар ортиқча баҳоланади ва улар эволюцияга таъсир қилиш учун етарли эмас.Бунинг ўрнига фобияни мерос қилиб олиш ёрдам беришдан кўра омон қолиш имкониятларига чекловчи ва заифлаштирувчи таъсир кўрсатади.Папуа Неw Гуинеа ва Cамбодиа каби айрим жамиятларда ўргимчаклар анъанавий овқатлар рўйхатига киритилган. Бу шуни кўрсатадики, арахнофобия ҳеч бўлмаганда қисман генетик хусусиятдан кўра маданий хусусият бўлиши мумкин[13][14].

Муолажалар

Ўргимчаклардан қўрқишни ўзига хос фобиялар учун тавсия этилган ҳар қандай умумий усуллар билан даволаш мумкин. Даволашнинг биринчи йўналиши — систематик десенситизация — таъсир қилиш терапияси сифатида ҳам маълум[1]. Тизимли десенситизация билан шуғулланишдан олдин арахнофобия билан оғриган одамни бўшаштирувчи машқлар билан шуғуллантириш одатий ҳол бўлиб, беморни тинчлантиришга ёрдам беради. Тизимли десенситизация ин виво (жонли ўргимчаклар билан) ёки одамни ўргимчаклар билан боғлиқ вазиятларни тасаввур қилдириш, сўнгра таъсирланган одам учун ўргимчаклар билан ўзаро алоқани моделлаштириш ва охир-оқибат ҳақиқий ўргимчаклар билан алоқа қилдириш орқали амалга оширилиши мумкин. Бу усул одатда кўпроқ вақт талаб қилса-да, битта сеансда самарали бўлиши мумкин[15].

Технологиядаги сўнгги ютуқлар терапияда виртуал ёки кенгайтирилган ҳақиқат ўргимчакларидан фойдаланишга имкон берди. Ушбу техникалар самарали эканлиги исботланган[16]. Ўргимчак-одам филмларидан қисқа лавҳаларни томоша қилиш одамнинг арахнофобиясини камайтиришга ёрдам бериши мумкинлиги ҳақида тахминлар бор[17].

Эпидемиология

Арахнофобия дунё аҳолисининг 3,5-6,1 фоизига таъсир қилади[18].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Сперрй, Лен. Ментал Ҳеалтҳ анд Ментал Дисордерс: Ан Энcйcлопедиа оф Cондитионс, Треатменц, анд Wелл-Беинг [3 волумес: Ан Энcйcлопедиа оф Cондитионс, Треатменц, анд Wелл-Беинг] (эн). АБC-CЛИО, 2015 — 430-бет. ИСБН 9781440803833. 
  2. ↑ 2,0 2,1 „Тҳе Феар Фаcтор: Пҳобиас“.
  3. ↑ Фриэденберг, Ж.. Cогнитиве Сcиэнcе: Ан Интродуcтион то тҳе Студй оф Минд. САГЕ, 2005 — 244–245-бет. ИСБН 1-4129-2568-1. Қаралди: 2008-йил 11-октябр. 
  4. ↑ Давей, Г.C.Л. (1994). „Тҳе "Дисгустинг" Спидер: Тҳе Роле оф Дисеасе анд Иллнесс ин тҳе Перпетуатион оф Феар оф Спидерс“. Соcиэтй анд Анималс. 2-жилд, № 1. 17–25-бет. дои:10.1163/156853094Х00045.
  5. ↑ Исбистер, Геоффрей; Wҳите, Жулиан (Април 2004). „Cлиниcал cонсеқуэнcес оф спидер битес: реcент адванcес ин оур ундерстандинг“. Тохиcон. 43-жилд, № 5. 477–92-бет. дои:10.1016/ж.тохиcон.2004.02.002. ПМИД 15066408. Қаралди: 7-декабр 2020-йил.{{cите магазине}}: CС1 маинт: дате формат ()
  6. ↑ Гердес, Антже Б.М.; Уҳл, Габриэле; Алперс, Георг W. (2009). „Спидерс аре спеcиал: феар анд дисгуст эвокед бй пиcтурес оф артҳроподс“ (ПДФ). Эволутион анд Ҳуман Беҳавиор. 30-жилд. 66–73-бет. дои:10.1016/ж.эволҳумбеҳав.2008.08.005.
  7. ↑ Нессе, Рандолпҳ. Гоод Реасонс фор Бад Феэлингс: Инсигҳц фром тҳе Фронтиэр оф Эволутионарй Псйчиатрй. Дуттон, 2019 — 75–76-бет. ИСБН 978-1101985663. 
  8. ↑ Нессе, Рандолпҳ. Wҳй Wе Гет Сиcк: Тҳе Неw Сcиэнcе оф Дарwиниан Медиcине. Неw Ёрк: Винтаге Боокс, 1994 — 212–214-бет. ИСБН 978-0679746744. 
  9. ↑ Нессе, Рандолпҳ М. „32. Эволутионарй Псйчологй анд Ментал Ҳеалтҳ“, . Тҳе Ҳандбоок оф Эволутионарй Псйчологй, 1ст Бусс: , Ҳобокен, НЖ: Wилей, 2005 — 911–913-бет. ИСБН 978-0471264033. 
  10. ↑ Нессе, Рандолпҳ М. „43. Эволутионарй Псйчологй анд Ментал Ҳеалтҳ“, . Тҳе Ҳандбоок оф Эволутионарй Псйчологй, Волуме 2: Интегратионс, 2нд Бусс: , Ҳобокен, НЖ: Wилей [2005], 2016 — 1014-бет. ИСБН 978-1118755808. 
  11. ↑ Нессе, Рандолпҳ. Гоод Реасонс фор Бад Феэлингс: Инсигҳц фром тҳе Фронтиэр оф Эволутионарй Псйчиатрй. Дуттон, 2019 — 64–74-бет. ИСБН 978-1101985663. 
  12. ↑ Öҳман, А., Флйкт, А., & Эстевес, Ф. (2001). „Эмотион дривес аттентион: Детеcтинг тҳе снаке ин тҳе грасс“. Жоурнал оф Эхпериментал Псйчологй: 130 (3), 466-478.
  13. ↑ Wагенер, Алехандра Л.; Зеттле, Роберт Д. (2011). „Таргетинг Феар оф Спидерс Wитҳ Cонтрол-, Аccептанcе-, анд Информатион-Басед Аппроачес“ (ПДФ). Тҳе Псйчологиcал Реcорд. 61-жилд, № 1. 77–91-бет. дои:10.1007/БФ03395747. 2011-06-14да асл нусхадан (ПДФ) архивланди.
  14. ↑ Оҳман, А; Минека, С (2001). „Феарс, Пҳобиас, анд Препареднесс: Тоwард ан Эволвед Модуле оф Феар анд Феар Леарнинг“ (ПДФ). Псйчологиcал Ревиэw. 108-жилд, № 3. 483–522-бет. дои:10.1037/0033-295Х.108.3.483. ПМИД 11488376.
  15. ↑ Ост, Л. Г. (1989). „Оне-сессион треатмент фор спеcифиc пҳобиас“. Беҳавиоур Ресеарч анд Тҳерапй. 27-жилд, № 1. 1–7-бет. дои:10.1016/0005-7967(89)90113-7. ПМИД 2914000.
  16. ↑ Боучард, С.; Côтé, С.; Ст-Жаcқуэс, Ж.; Робиллард, Г.; Ренауд, П. (2006). „Эффеcтивенесс оф виртуал реалитй эхпосуре ин тҳе треатмент оф арачнопҳобиа усинг 3Д гамес“. Течнологй анд Ҳеалтҳcаре. 14-жилд, № 1. 19–27-бет.
  17. ↑ Габе Фриэдман. „Исраэли Ресеарчерс: "Спидер Ман" мовиэс деcреасе Спидер Пҳобиа“. Арутз Шева (25-апрел 2019-йил). Қаралди: 25-апрел 2019-йил.
  18. ↑ Счмитт, WЖ; Мüри, РМ (2009). „Неуробиологиэ дер Спинненпҳобиэ“. Счwеизер Арчив фüр Неурологиэ. 160-жилд, № 8. 352–355-бет. 23-август 2016-йилда асл нусхадан архивланди.{{cите магазине}}: CС1 маинт: дате формат ()

Ҳаволалар