Araxosiya
Арахосия – Афғонистондаги қадимги вилоят. Таркибига Арғиндоб, Аргастон дарёлари ҳавзаси ва Ғазни атрофи кирган. Маркази ҳозирги Қандаҳор шаҳри атрофида бўлган. Арахосиё ўз даврида ахоманийлар, Искандар Мақдуний (қаранг Александр), салавкийлар, мауриялар, Бақтрия, Парфия, Кушон подшолари қўл остида бўлган. Айрим юнон, сак ва Парфия подшолари Арахосиёда мустақил мулк барпо этиб, Арахосиёнинг асосий шаҳарлари – Александрия Арахосия ва Александрополда танга пуллар зарб этишган. 1958-йил Арахосиё ҳудудида, Қандаҳор яқинида Ашоканннг юнон-оромий ёзуви топилган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |