Араймантов — (қоз. Ерейментау, ەرەيمەنتاۋ) Оқмўла вилоятидаги шаҳар , Араймантов туманининг маъмурий маркази (1955-йилдан буён), темир йўл стансияси. Аҳолиси 11,724 киши (2010). Пойдевори 1948-йили Оқмўла (ҳозирги Астана) — Павлодар (1953) ва Араймантов — Айсари (1965) темир йўлларини барпо этиш мақсадида қурилган. 1951-йил қишлоққа, 1965-йили шаҳарга айланиб, тез ривожлана бошлади.

Араймантов

қоз. Ерейментау
шаҳар
51°37′0″Н 73°06′0″Э / 51.61667°Н 73.10000°Э / 51.61667; 73.10000
Мамлакат Қозоғистон
вилоят Оқмўла вилояти
{{{туман_тури}}} Араймантов тумани
Ҳукумат
Асос солинган 1965
Иқлим тури кескин континентал
Аҳолиси
 (2010)
11 724[1]
Вақт минтақаси УТC+6
Телефон коди +7 71633[2]
Почта индекс(лар)и 020800[3]
Автомобил коди C, 03
Araymantov xaritada
Araymantov
Араймантов
Araymantov xaritada
Araymantov
Араймантов

Ижтимоий соҳа

Шаҳарда темир-бетон буюмлари, оҳактош заводлари, темир йўл ва автомабил маҳкамалари, босмахона, 4 та ўрта ва 2 та асосий мактаб ва мусиқа, спорт мактаблари, темирйўлчиларннг маданият саройи, болалар маданият уйи, маданият-спорт мажмуаси, кинотеатр, туман алоқа тармоғи, шифохона, 2 касалхона, дорихона, сан.-эпидемиол. ст. бор. Араймантов орқали республика аҳамиятига эга Астана — Павлодар автомобил йўли ўтади.

Географияси

Вилоят маркази саналмиш Кўкшетов шаҳридан жануби-шарққа томон 440 км, Араймантов тоғининг шимоли-ғарб тарафида жойлашган. Араймантов — Сариарқанинг шимолидаги тоғли-ўрмонли ҳудуд. Оқмўла ва Қарағанди вилоятларининг чегарасида жойлашган. Абсолют баландлиги 901 м (Ақдін тоғи).

Иқлими

Иқлими кескин континентал. Қиҳси совуқ, қорнинг ўртача қалинлиги (20 см). Январ ойининг ўртача ҳарорати −17 °C, июлда 20 °C. Ёғингарчиликнинг йиллик миқдори 280 – 330 мм.

Манбалар