Араз Абдулла оğлу Абдуллаев (1992-йил 18-апрелда туғилган) – озарбайжонлик футболчи, Озарбайжоннинг „Сумгайит“ клуби ва Озарбайжон терма жамоасида қанот ҳимоячиси сифатида ўйнайди.

Араз Абдуллаев
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Араз Абдулла оğлу Абдуллаев[1]
Таваллуд санаси 1992-йил 18-апрел (1992-04-18) (34 ёш)
Таваллуд жойи Боку, Озарбайжон
Бўйи 1.80 м (5 фт 11 ин)
Амплуаси Ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Сумгайит
Рақами 78
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
Нефтчи Баку
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2008—2011 Нефтчи Баку 33 (2)
2011—2012 Эвертон 0 (0)
2011 →  Нефтчи Баку 8 (3)
2012 →  Паниониос 8 (0)
2012—2016 Нефтчи Баку 123 (23)
2017—2018 Габала 9 (0)
2017—2018 →  Анортҳосис 30 (3)
2018—2020 Паниониос 0 (0)
2018—2020 →  Қарабаğ 29 (3)
2020—2021 Болуспор 24 (2)
Миллий терма жамоа
2006—2008 Озарбайжон У17 9 (2)
2008—2009 Озарбайжон У19 8 (2)
2008—2013 Озарбайжон У21 8 (3)
2008— Озарбайжон 40 (3)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2022-йил 16-январ учун)

Жамоалардаги фаолияти

Дастлабки йиллар

Бокуда туғилган Абдуллаев 2007-йилнинг январидан 2008-йилнинг декабригача Бокунинг „Нефтчи“ ёшлар жамоасида ўйнаган. У 2008-йил 5-октябрда „Нефтчи“ сафида илк ўйинини ўтказади[2]. 2011-йилнинг ноябр ойида Бокунинг „Нефтчи“ жамоаси ўзининг 1000-голини нишонлайди ва бу голни Араз Абдуллаев киритади[3].

Эвертон

Англия Премер лигасининг „Эвертон“ жамоаси 2010-йил 4-июл куни футболчи билан келишувга эришади. Бу шартномага кўра, агар Абдуллаев ишлашга рухсат олса, кейинги икки йил ичида у билан шартнома имзолаш имконияти берилар эди[4]. 21-сентябрда у 2011-йилнинг январида трансфер ойнаси очилганда яна икки мавсумни ўтказиш имконияти билан дастлабки уч йиллик шартнома имзолаши эълон қилинади[5]. 2011-йилнинг 7-январида „Эвертон“ Абдуллаев билан узоқ муддатли шартнома имзолаганини эълон қилади. Гарчи шартнома муддати ошкор этилмаган бўлса-да, унга ишлаш учун рухсатнома берилгани ва унга Озарбайжон Премер-лигаси якунига қадар „Нефтчи“да ўйнашга рухсат берилгани аниқ эди[6][7][8]. У 2011—2012-йилги Премер-лига ўйинлари учун Эвертонга қўшилди ва 2011-йилги Лев Яшин кубогида „Эвертон Ресервес“да „Фрайбург“га қарши мавсумдаги биринчи ўртоқлик учрашувида майдонга тушди[9].

Паниониос ижараси

201-йилнинг 27-декабрида Абдуллаев „Паниониос“ жамоасига мавсумий ижара асосида ўтади[10]. У 2011-йилнинг 30-декабрида "Коропи "га қарши ўртоқлик учрашувида ўйиннинг 61дақиқасида майдонда ҳаракат қилиб, ўзининг жамоадаги биринчи ўйинини ўтказади[11]. Абдуллаев 2012-йилнинг 3-январида „Паниониос“ сафида „Астерас Триполи“га қарши ўйинда Греция Суперлигасидаги биринчи ўйинида майдонга тушади[12].

Нефтчи сафига қайтиши

Абдуллаев 2014-йилда Бокунинг „Нефтчи“ жамоаси билан

Абдуллаев 2012-йилнинг ёзида Бокунинг „Нефтчи“ клубига қайтади ва тез орада асосий таркиб футболчисига айланади. 2012—13-йилги мавсумда у ўз жамоасига УЭФА Европа лигасининг гуруҳ босқичига чиққан биринчи Озарбайжон жамоаси бўлишига ёрдам беради. „Нефтчи“ „Интерназионале“, „Рубин“ ва „Партизан“ каби жамоалар билан бирга „Ҳ“ гуруҳидан жой олади. Араз УЭФА Европа Лигаси гуруҳ босқичида бешта ўйинда майдонга тушади. Жумладан, 2012-йилнинг 20-сентябрида Абдуллаев УЭФА Европа лигаси гуруҳ босқичининг „Партизан“га қарши ўйинида 78-дақиқада Флавинё ўрнига майдонга туширилади[13]. Ўша мавсумда Бакунинг „Нефтчи“ жамоаси ҳам Озарбайжон Премер-лигасида, ҳам Озарбайжон кубогида ғолиб чиқади. Абдуллаев 2013—2014 -йилги мавсумда „Нефтчи“ билан яна бир бор мамлакат кубогини қўлга киритган. 2014—2015 ва 2015—2016-йилларда эса финал ўйинида „Қарабаğ“га ютқазиб, иккинчи ўринни эгаллаган. „Нефтчи“да ўтказган 4,5 йил давомида Араз Абдуллаев барча турнирларда жами 173 та ўйин ўтказиб, 25 та гол урган.

Араз Европадаги илк голини 2014-2015-йилги УЭФА Европа Лигаси иккинчи саралаш босқичида словениялик Копер дарвозасига киритади[14]. У клубнинг Европадаги ўйинларининг 25 тасида майдонга тушиб, 3 та гол уради.

Габала

2016-йилнинг 31-декабрида Абдуллаев „Габала“ билан икки йиллик шартнома имзолайди[15]. Абдуллаев „Габала“ сафида Озарбайжон Премер-лигасидаги биринчи ўйинини 2017-йилнинг 28-февралида „Капаз“га қарши сафар учрашувида ўтказади[16].

Анортосис ижараси

2017-йилнинг 12-август куни „Анортҳосис“ Абдуллаев билан мавсумий ижара шартномасини имзолаганини эълон қилади[17]. 2017-йилнинг 20-августида Абдуллаев Кипр биринчи дивизионида „Анортҳосис“ сафида, „Неа Саламис“га қарши сафар ўйинида дебют қилади[18]. У „Анортҳосис“ сафидаги илк голини 2017-йилнинг 25-ноябрида Кипр биринчи дивизиони доирасидаги АЭЛ Лимассолга қарши ўйинда киритади[19].

Паниониос

2018-йилнинг 7-июлида Абдуллаев Суперлига вакили Паниониос билан икки йиллик шартнома имзолайди[20].

Қарабаğ ижараси

2018-йилнинг 31-август куни „Қарабаğ“ Абдуллаев билан икки йиллик ижара шартномасини имзолаганини эълон қилди[21].

Болуспор

2020-йилнинг 15-сентябр куни Абдуллаев Туркиянинг „Болуспор“ жамоаси билан 1+1 йиллик шартнома имзолайди[22].

Сумгайит

2022-йилнинг 15-январида Абдуллаев „Сумгайит“ билан 2021/ 22-йилги мавсум охиригача, қўшимча икки йил муддатга шартнома имзолади[23].

Халқаро фаолияти

Абдуллаев Озарбайжон У21 терма жамоаси билан 2009-йил

Клублар миқёсида бир қатор ажойиб ўйинлардан сўнг Абдуллаев 2008-йилнинг 11-октябрида Финландияга қарши ЖЧ-2010 саралаши доирасидаги ўйин учун Озарбайжон терма жамоасига чақирилди ва бу уни Озарбайжон терма жамоаси тарихидаги энг ёш терма жамоа футболчисига айлантирди. Бу вақтда Абдуллаев 16 ёш 4 ойлик эди[24].

2017-йилнинг 9-мартида у Озарбайжон миллий терма жамоаси сафидаги биринчи халқаро голини Жассим Бин Ҳамад стадионида Қатарга қарши ўртоқлик учрашувида киритади[25].

Фаолияти статистикаси

Клуб

Клуб Мавсум Лига Кубок Континентал Бошқа Жами
Дивизион Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол
Нефтчи Баку 2008—2009 Азербаижан Премиэр Леагуэ 5 1 0 0 0 0 — 5 1
2009—2010 10 0 1 0 — — 11 0
2010—2011 18 1 2 0 0 0 — 20 1
2011—2012 8 3 0 0 0 0 — 8 3
Жами 41 5 3 0 0 0 — — 44 5
Паниониос (ижара) 2011—2012 Суперлеагуэ Греэcе 8 0 1 0 — — 9 0
Нефтчи Баку 2012—2013 Азербаижан Премиэр Леагуэ 27 4 6 1 11 0 — 44 5
2013—2014 29 6 5 2 2 0 1 0 37 8
2014—2015 30 4 6 0 6 1 — 42 5
2015—2016 26 6 6 1 2 2 — 34 9
2016—2017 11 3 2 0 4 0 — 17 3
Жами 123 23 25 4 25 3 — — 173 30
Габала 2016—2017 Азербаижан Премиэр Леагуэ 9 0 2 0 0 0 — 11 0
2017—2018 0 0 0 0 0 0 — 0 0
Жами 9 0 2 0 0 0 — — 11 0
Анортҳосис (ижара) 2017—2018 Cйприот Фирст Дивисион 30 3 3 0 0 0 — 33 3
Фаолиятида жами 211 28 34 4 25 3 1 0 269 35

Халқаро

Озарбайжон терма жамоаси
Йил Ўйинлар Голлар
2008 2 0
2009 0 0
2010 1 0
2011 0 0
2012 0 0
2013 5 0
2014 6 0
2015 2 0
2016 4 0
2017 3 2
2018 8 1
2019 7 0
2020 2 0
Жами 40 3

Халқаро голлари

Йўқ Сана Жой Рақиб Ҳисоб Натижа Мусобақа
1. 2017-йил 9-март Жассим Бин Ҳамад Стадиум, Доҳа, Қатар  Қатар 2 – 1 2-1 Ўртоқлик учрашуви
2. 2017-йил 4-сентябр Бакcелл Арена, Боку, Озарбайжон  Сан Марино 2 – 0 5-1 2018 ФИФА Жаҳон чемпионати саралаши
3. 2018-йил 14-октябр Боку Олимпия стадиони, Боку, Озарбайжон  Малта 1 – 1 1-1 2018—2019 УЭФА Миллатлар лигаси Д

Ютуқлари

Нефтчи Баку

  • Озарбайжон Премер-лигаси : 2010—2011, 2012—2013
  • Озарбайжон кубоги : 2012—2013, 2013—2014

Қарабаğ

  • Озарбайжон Премер-лигаси : 2018—2019, 2019—2020

Манбалар

  1. ↑ „Араз Абдуллаев, интернатионал фоотбаллер“.
  2. ↑ „Араз Абдуллаев: "Баşқа клублардан да тəклиф алмışам"“ (аз). ФАНАТ.АЗ (2010-йил 10-феврал). Қаралди: 2010-йил 5-июл.
  3. ↑ „2011-cи илин сиррини АПАСПОРТ аçдı – ЭКСКЛÜЗİВ – СТАТİСТİКА“ (аз). АПАСПОРТ.аз. 2012-йил 13-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 30-декабр.
  4. ↑ „Эвертон агреэ деал фор Азербаижан теэнагер“. ББC Спорт (2010-йил 4-июл). 2010-йил 7-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 5-июл.
  5. ↑ „Эвертон агреэ деал то сигн Нефтчи Баку старлет Араз Абдуллаев“. гоал.cом. 2010-йил 23-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 21-сентябр.
  6. ↑ „Араз Абдуллаев – игрок Эвертона, но сезон проведет в Нефтчи“. Азериспорт.cом. Қаралди: 2011-йил 7-январ.
  7. ↑ „Араз Абдуллаевин "Эвертон"а гедəcəйи гüн дəқиқлəşди“. Апаспорт.аз. 2011-йил 9-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 7-январ.
  8. ↑ „Давид Моес таргец Азербаижани wондеркид Араз Абдуллаев фор Эвертон ФC“ (2011-йил 8-январ). Қаралди: 2011-йил 8-январ.
  9. ↑ @Эвертон. „#эвертон в Фреиберг: Давиэс, Броwнинг, Мустафи, Дуффй, Бидwелл, Форшаw, Абдуллаев, Лундстрам, Бахтер, Веллиос, Силва.“.
  10. ↑ „Араз Абдуллаев перешел в Паниониос“. Азериспорт.cом (2011-йил 27-декабр). 2012-йил 29-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011—2012-31.
  11. ↑ „Араз Абдуллаев'с дебут ин Паниониос ФC“. Тодай.аз (2011-йил 30-декабр). Қаралди: 2011—2012-31.
  12. ↑ „ПАНИОНИОС ВС. АСТЕРАС ТРИПОЛИС 2 – 0“. Соccерwай (2012-йил 3-январ).
  13. ↑ 2012—2013 УЭФА Эуропа Леагуэ гроуп стаге матчес, УЭФА.cом
  14. ↑ 2014—2015 УЭФА Эуропа Леагуэ, Сеcонд қуалифйинг роунд матчес, УЭФА.cом
  15. ↑ „Габала сигнед Араз Абдуллаев фром натионал сениор теам“. габалафc.аз. Габала ФC (2016-йил 31-декабр). Қаралди: 2016-йил 31-декабр.
  16. ↑ „КАПАЗ ВС. ҚАБАЛА 1 – 1“. Соccерwай (2017-йил 28-феврал).
  17. ↑ „Σύναψη συνεργασίας με Αράζ Αμπτουλάγιεφ“ (эл). анортҳосисфc.cом. Анортҳосис Фамагуста ФC (2017-йил 12-август). Қаралди: 2017-йил 12-август.
  18. ↑ „НЕА САЛАМИС ВС. АНОРТҲОСИС 1 – 1“. Соccерwай (2017-йил 20-август).
  19. ↑ „АНОРТҲОСИС ВС. АЭЛ 1 – 1“. Соccерwай (2017-йил 25-ноябр).
  20. ↑ „Араз бу гüн "Паниониос"ла мüқавилə баğлаяcақ“. корнер.аз (2017-йил 6-июл).
  21. ↑ „АРАЗ АБДУЛЛАЕВ "ҚАРАБАĞ"ИМИЗДА !“ (аз). қарабагҳ.cом. Қарабаğ ФК (2018-йил 31-август). Қаралди: 2018-йил 31-август.
  22. ↑ „Араз Абдуллаев иле 1+1 йıллıк анлаşма саğландı“ (тр). қарабагҳ.cом. Қарабаğ ФК (2020-йил 15-сентябр). 2020-йил 24-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 15-сентябр.
  23. ↑ „“Сумқайıт” ФК Араз Абдуллаеви ҳейəтинə cəлб эдиб“ (Азербаижани). сфc.аз/. Сумгайит ФК (2022-йил 15-январ). Қаралди: 2022-йил 16-январ.
  24. ↑ „Араз Абдуллаев йığмада ени рекорд мüəййəнлəşдириба“ (аз). ФАНАТ.АЗ (2008-йил 13-октябр). Қаралди: 2010-йил 18-феврал.
  25. ↑ „ҚАТАР ВС. АЗЕРБАИЖАН 1 – 2“. Соccерwай (2017-йил 9-март).

Ҳаволалар