Arben Kardashov
| Арбен Кардашов | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1961-йил 11-феврал |
| Фуқаролиги |
|
Арбен Кардаш (Кардашов Арбен Мехединович) (лезгин тилида: Қардашрин Арбен Меҳединнинг ўғли; 1961-йил 11-февралда ДАССР Ахтинск (ҳозирги Докузпарин) туманининг Микрах қишлоғида туғилган) – машҳур лезгин ва рус шоири, насрнависи, драматурги ва таржимони бўлиб, она тили ва рус тилида ижод қилади. У Доғистон Республикасининг хизмат кўрсатган санъат арбоби (2004), Доғистон халқ шоири (2016) унвонларига сазовор бўлган. Шунингдек, СССР Ёзувчилар уюшмаси (1991-йилдан), Россия Ёзувчилар уюшмаси ва Россия Журналистлар уюшмаси (1992-йилдан) аъзоси ҳисобланади.
Биографияси
Шоирнинг биринчи шеърий тўплами 1976-йилда Оқтўй тумани „Новий мир“ газетасида чоп этилган. 1984-йилда Москвадаги А. М. Горкий номидаги Адабиёт институтини тамомлаган. Арбен Кардашнинг шеърлари Литинститутда ўқиш даврида „Голоса молодих“ (Доғистон китоб нашриёти, 1983) ва „В мире весна“ (Дагучпедгиз, 1984) жамоавий тўпламларига киритилган. „Первиэ свети“ номли биринчи китоби 1985-йилда Доғистон китоб нашриётида нашр этилган.
Ижоди
Арбен Кардаш рус шоирлари ва таржимонлари билан яқин ижодий ва дўстона аолқаларни сақлаб келмоқда. Лезгин ёзувчисининг асарлари "Дон, " „Кавказ кемаси“ журналлари (Ростов-на-Дон), „Странник“ (Саранск), „Адабий Россия“ марказий ёзувчилар ҳафталигида нашр этилган[1][2][3][4][5][6][7][8].
Арбен Кардаш ижоди ҳақида ўз даврида рус адабиёти корифейлари Лев Ошанин, Семён Липкин, Расул Гамзатов ва бошқалар илиқ фикр билдиришган.
2016-йилда шоирга Доғистон халқ шоири унвони берилган (Доғистон Республикаси Президентининг 2016-йил 8-июлдаги 213-сонли Фармони)[9].
Арбен Мехединович 2021-йил 17-майда оммавий ахборот воситалари ва оммавий коммуникацияларни ривожлантириш, нашриёт ва матбаа фаолияти, маданий меросни сақлаш соҳасидаги хизматлари ҳамда кўп йиллик самарали меҳнати учун Россия Федерацияси Рақамли ривожланиш, алоқа ва оммавий коммуникациялар вазирлигининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирланди (Вазирликнинг 2021-йил 17-майдаги 48-п-сонли буйруғига асосан).
Манбалар
- ↑ „Произведения Арбена Кардаша в журнале «Странник»“.
- ↑ „Прикосновение к потустороннему“. Газета Литературная Россия.
- ↑ „Лермонтов на Лезгинской линии“. Газета Литературная Россия.
- ↑ „ОЧАРОВАННЫЙ ПЛЕННИК КАВКАЗА“. Газета Литературная Россия. 2016-йил 28-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 16-апрел.
- ↑ „Арбен КАРДАШ. ЭТЮДЫ О ЛЕЗГИНСКОМ (На конкурс «Расскажу о своём народе»)“. Газета Литературная Россия. 2017-йил 2-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 16-апрел.
- ↑ „Что нашептали горы“. «Литературная газета». 2020-йил 23-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 16-апрел.
- ↑ „НЕПОВТОРИМОСТЬ СУЛЕЙМАНА“. «Литературная газета». 2020-йил 9-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 16-апрел.
- ↑ „Чарав“. «Литературная газета». 2021-йил 20-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 16-апрел.
- ↑ „Указ Главы Республики Дагестан от 08.07.2016 № 213 ∙ Официальное опубликование правовых актов ∙ Официальный интернет-портал правовой информации“. публиcатион.право.гов.ру. Қаралди: 2020-йил 14-апрел.