Арбитраж суди – корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ўртасидаги хўжаликка оид низоларни ҳал этувчи ягона органлар тизими. Ўзбекистон Республикасида 1993-йилдан арбитраж хўжалик суди деб номланди. Арбитраж вазифаларини хўжалик судлари Ўзбекистон Республикаси ХПК талабларига биноан амалга оширади. Ўзбекистон Республикаси ХПК 1997-йилда қабул қилиниб, 1998-йил 1-январдан кучга кирган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил