Арборицидлар (лотинча арбор – дарахт, cаэдо – ўлдираман) – бегона дарахт-буталарни йўқотишда қўлланадиган кимёвий препаратлар. Гербицидлар гуруҳига киради. Арборицидлар яйлов ва пичанзорларда ҳамда янги ерларни ўзлаштиришда нокерак дарахтлар, тиканли буталарни илдизи билан қуритишда қўлланади.

Адабиётлар