Арда Гüлер (2005-йил 25-феврал, Анқара, Туркияда туғилган) — туркиялик футболчи, Ла Лига клуби „Реал Мадрид“ ва Туркия терма жамоасида ярим ҳимоячи сифатида тўп тепади[2]. Арда дунёнинг энг яхши ёш футболчиларидан бири сифатида эътироф этилади[3][4].

Арда Гüлер
Derbide Fenerbahçe Yedek Oyuncu Arda Güler (2021-22 Süper Lig - Cropped)
Гüлер 2022-йил
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Арда Гüлер
Таваллуд санаси Туғулган санаси 2005-йил, 25-феврал
Таваллуд жойи Алтıндаğ, Анқара, Туркия
Бўйи 1.76 м (5 фт 9 1⁄2 ин)
Амплуаси Ярим ҳимоячи[1]
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Реал Мадрид CФ
Рақами 15
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2014—2019 Генчлербирлиги
2019—2021 Фенербаҳçэ Аcадемй
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2021—2023 Фенербаҳçэ 32 (7)
2023— Реал Мадрид CФ 71 (13)
Миллий терма жамоа
2021—2022 Туркия У17 10 (4)
2022— Туркия 33 (7)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2026-йил 24-май учун)

Клублардаги фаолияти

Дастлабки фаолият

Гüлер ёшлик фаолиятини 2014-йилда Анқаранинг Генçлербирлиги клубида бошлаган[5]. У 2019-йилда Фенербаҳче ёшлари сафига қўшилади[5].

Фенербаҳче

Гüлер 2021-йилнинг 13-январида Фенербаҳче билан икки ярим йиллик профессионал шартнома имзолайди[6]. У қобилятли бола деб ҳисобланади ва келажак учун катта истиқбол сифатида кўрилади[7].

2021-22 мавсум

Гüлер 2021-22 йилги УЭФА Европа Лигаси плей-офф босқичида Финландиянинг ҲЖК клубига қарши ўйинда захира ўйинчиси сифатида дебют қилди. 2021-йил 19-август куни „Шукру Сараcоғлу“ стадионида бўлиб ўтган баҳс Фенербахченинг 1:0 ҳисобида якунига этган[8]. 2021-йил 22-август куни Суперлигадаги биринчи ўйинида у голли узатмани амалга оширади. Ўйиннинг 89-дақиқасида Миҳа Зайcга 1:0 ҳисобида гол уради.

2021-22 йилги мавсумда у кўпроқ ўйнай бошлади. Гüлер 17 ёшга тўлганидан уч ҳафта ўтиб 2022-йилнинг март ойида Суперлига тарихидаги энг ёш гол муаллифига айланади. 2022-йилнинг май ойигача Гüлер 255 дақиқа майдонда топ суради. Бу вақт мобайнида 3 та гол уради ва 3 та голли узатмани амалга оширади. Фаолиятидаги ажойиб бошланғичдан сўнг, „Арсенал“, „Ливерпул“, „Бавария“, „Боруссия Дортмунд“, „Барселона“ ва „ПСЖ“ каби Европанинг йирик клублари уни сотиб олишга қизиқиш билдиришган[9][10].

2022-йилнинг 17-мартида Фенербаҳче Гüлер билан 3 йиллик шартнома имзолашини эълон қилади[11].

2022-23-йилги мавсум

2022-23-йилги мавсум бошида, Месут Öзил кетганидан сўнг, Гüлерга Фенербаҳче мухлислари учун алоҳида маънога эга бўлган 10 рақами берилди[12], бу клуб афсонаси Алекс де Соузанинг рақамидир. У мавсумдаги илк ўйинини Касıмпашага қарши ўтказди ва 21 дақиқалик ўйинда 2 та гол урди[13].

11-июн куни Арда Туркия кубоги-2023 финалида Истанбул Бошакшеҳирга қарши ўйинда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди [14].

2023-йилнинг 6-июлида Гüлер Инстаграмда „Фенербахче“ни тарк этишини эълон қилди ва бу унинг турк клубидаги фаолияти якунига этди[15].

Реал Мадрид

2023-йилнинг 6-июлида Испаниянинг „Реал Мадрид“ клуби Гüлер билан 2029-йилнинг июнигача давом этадиган олти йиллик шартнома имзолаганини эълон қилди[16][17]. Битим унинг озодлик тўловини 20 миллион евро миқдорида тўлаши билан имзоланди[18][19]. „Фенербаҳче“ билан собиқ шартномасидаги 17,5 миллион эвродан ошиб кетди. Гулер „Реал“дан собиқ жамоаси учун маблағ олиш учун унинг озодлик моддасидан ташқари тўлашни сўради. Шундай қилиб, „Реал Мадрид“ унинг товон пулини ишга туширди ва 20 миллион эвро тўлади, бу унинг ҳозирги товон пулидан кўпроқ[20].

Терма жамоадаги фаолияти

Гüлер Туркия ёшлар терма жамоаси аъзоси. У 2022-йил 19-ноябрда Туркия терма жамоаси сафида Чехияга қарши ўртоқлик ўйинида (2:1) дебют қилган[21].

Статистика

Клуб, мавсум ва мусобақалар бўйича кўриниш ва голлар
Клуб Мавсум Лига Миллий Кубок Европа Жами
Дивисион Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол
Фенербаҳче 2021-22 Суперлига 12 3 0 0 4[а] 0 16 3
2022-23 20 4 5 1 10[б] 1 35 6
Умумий фаолият статистикаси 32 7 5 1 14 1 51 9
  1. ↑ Тwо аппеаранcес ин УЭФА Эуропа Леагуэ, тwо аппеаранcес ин УЭФА Эуропа Cонференcе Леагуэ
  2. ↑ Оне аппеаранcе ин УЭФА Чампионс Леагуэ, нине аппеаранcес ин УЭФА Эуропа Леагуэ

Халқаро фаолияти

Терма жамоа ва йил бўйича кўриниш ва голлар
Миллий терма жамоа Йил Ўйин Гол
Туркия 2022 1 0
2023 1 0
Жами 2 0

Ютуқлар

Фенербаҳче

  • Туркия кубоги : 2022-23

Манбалар

  1. ↑ „Арда Гüлер“ (Эн). УЭФА. 2021-йил 20-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 20-август.
  2. ↑ „Арда Гулер: Реал Мадрид'с Преcоcиоус Туркиш Wингер“ (эн-ГБ). Бреакинг Тҳе Линес. 2024-йил 26-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 26-апрел.
  3. ↑ „Тҳе 25 бест ёунг плаерс ин wорлд фоотбалл ригҳт ноw ранкед ин ордер“. Гиве Ме Спорт (2024-йил 1-июл). 2024-йил 10-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 10-июл.
  4. ↑ „ФРАНCИСCО CОНCЕИCАО, АРДА ГУЛЕР, ЛАМИНЕ ЙАМАЛ: WҲО АРЕ ТҲЕ БЕСТ ЙОУНГ ПЛАЕРС ИН ТҲЕ ЭУРОПЕАН CҲАМПИОНСҲИП?“. эуроспорт.cом (2024-йил 10-июл). 2024-йил 18-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 13-июл.
  5. ↑ 5,0 5,1 „Сон дакика! Фенербаҳçэ, Арда Гüлер иçин Генçлербирлиğи иле анлаşтı! İşте öденеcек ракам...“. Ҳабертüрк (2022-йил 15-декабр). Қаралди: 2023-йил 31-январ.
  6. ↑ „Алтяпı футболcумуз Арда Гüлер'ле професёнел сöзлеşме имзаландı“ (Тр). Фенербаҳçэ С.К. (2021-йил 13-январ). 2021-йил 20-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 20-феврал.
  7. ↑ „Арда Гулер: Тҳе Туркиш wондеркид тҳе wҳоле оф Эуропе wанц то сигн“. Гоал (2022-йил 19-апрел).
  8. ↑ „Фенербаҳçэ (ТУР) 1–0 ҲЖК (Финланд)“ (Эн). УЭФА (2021-йил 19-август). 2021-йил 20-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 20-август.
  9. ↑ „Арда Гулер: Тҳе Туркиш wондеркид тҳе wҳоле оф Эуропе wанц то сигн | Гоал.cом“. www.гоал.cом. Қаралди: 2022-йил 18-август.
  10. ↑ Спорт. „ПСГ жоин Барçа он тҳе лист оф cлубс тҳат wант Арда Гулер“ (эн). спорт (2022-йил 6-июн). Қаралди: 2022-йил 18-август.
  11. ↑ Армамıзла Узун Йıллар Ени Баşарıлара
  12. ↑ фанатик „Фенербаҳçэде ени он нумара Арда Гüлер!“. Фанатик (2022-йил 8-август). Қаралди: 2022-йил 18-август.
  13. ↑ „Касıмпаşа вс Фенербаҳçэ (0–6) Ауг 15, 2022 Матч Стац“ (эн). ФоотбаллCритиc. Қаралди: 2022-йил 18-август.
  14. ↑ „Фенербаҳçэ-Баşакşэҳир финалине Арда Гüлер дамгасı!“ (2023-йил 11-июн).
  15. ↑ Гарлан, Виcтор „Арда Гüлер фаит сес адиэух ау Фенербаҳçэ“ (фр). Фоот Мерcато : Инфо Трансферц Фоотбалл – Аcту Фоот Трансферт (2023-йил 6-июл). Қаралди: 2023-йил 6-июл.
  16. ↑ „Оффиcиал Анноунcемент: Арда Гüлер“. Реал Мадрид. Қаралди: 2023-йил 6-июл.
  17. ↑ „Арда Гüлер беcомес а Реал Мадрид плаер“. Реал Мадрид. Қаралди: 2023-йил 6-июл.
  18. ↑ „Реал сигн Туркиш wондеркид Гулер фром Фенербаҳcе“ (эн-ГБ). ББC Спорт. Қаралди: 2023-йил 6-июл.
  19. ↑ „Реал Мадрид беат Барcелона то wин раcе фор Туркиш wондеркид“. ОнеФоотбалл (2023-йил 6-июл). Қаралди: 2023-йил 6-июл.
  20. ↑ Cортегана, Марио „Арда Гулер чоосес то жоин Реал Мадрид аҳеад оф Барcелона“. Тҳе Атҳлетиc. Қаралди: 2023-йил 6-июл.
  21. ↑ „Таййип Талҳа Сануç, Самет Акайдин анд Онур Булут споке афтер тҳе Cзечиа матч!“ (2022-йил 19-ноябр). 2022-йил 23-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 5-июн.

Ҳаволалар