Ардашер бинни Ҳурмуз – Эронда ҳукмронлик қилган сосоний подшоҳ. Шопур Зулактофнинг укаси. Шопур Зулактоф ўғли балоғат ёшига етгунга қадар тахтга ўтиришни Ардашерга васият қилади. Алишер Навоий Ардашер тақдири ҳақида бир-бирига қарама-қарши икки далил киритган: “Тарихи гузида”да берилишича, подшоҳ Ардашер одиллиги сабабли Некукор (солиҳ киши) сифатига эга бўлгани, Шопур Зулактофнинг ўғли балоғатга етгач, васиятга асосан тахтни унга топшириб, ўзи сиёсатдан четга чиққани айтилади. “Банокатий тарихи”да эса бунинг батамом акси келтирилган: Ардашер золим бўлгани учун халқ исён кўтаради, уни тахтдан қулатиб, ўрнига Шопурнинг ўғлини шоҳ этиб сайлашади. Ардашер ҳақида “Тарихи мулуки Ажам” ҳамда “Садди Искандарий”нинг 14-бобида маълумот берилган.

Чу Шопур ўтуб, Ардашер олди мулк,

Басе биму уммид аро қолди мулк.

Неким олам аҳлиға қилди писанд,

Анга они еткурди чархи баланд.

(“Садди Искандарий”)[1][2][3]

Манбалар

  1. ↑ "Алишер Навоий: Қомусий луғат". 
  2. ↑ "Тарихи мулуки Ажам". 
  3. ↑ "Садди Искандарий".