Ардашер қавчин (ХИВ аср) – Амир Темурнинг сафдоши ва лашкарбошиси, қавчин уруғининг бекларидан. Амир Ҳусайнга қарши курашда фаол қатнашган. 1370-йил апрелда унинг устидан ғалаба қозонилганидан сўнг Ардашер қавчинга амири лашкар(черик беки) ҳарбий унвони берилган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил