Ardenna ot zoti
Арденна от зоти — оғир юк тортувчи от зоти. Белгиянинг жанубий ва Франсиянинг шимоли-шарқидаги Ар-денна тоғлиги раёнида (номи шундан) чиқарилган. Арденна от зоти зотининг тирик вазни 600- 700 кг, баландлиги 148-160 см, кўкрак айла-наси 190-210 см, почасининг қалинлиги 20-23 см атрофида. Россияга ХИХ асрнинг ўрталарида келтирилган. Арденна от зоти зоти асосида рус огир юк тортувчи от зоти ҳамда болтиқ бўйи от зоти яра-тилган. Австрия, Венгрия, Аргентина, Чилида ҳам боқилади. Арденна от зоти тез етилувчан, шунингдек, ўта чидамли, озуқа танламайдиган отлардан ҳисобланади.
Манбалар
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |