Ardus (futzal klubi)
Ардус Тошкент Футзал Клуби – Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрининг футзал клуби.
| «Ардус» | ||||
| Файл:Ардус.жпг | ||||
| Тўлиқ номи | Ардус Тошкент Футзал Клуби | |||
| Лақаби | Банкирлар | |||
| Асос солинган | 1998-йил | |||
| Стадион | Ўзбекистон Спорт Мажмуаси | |||
| Раҳбари | ||||
| Мураббийи | ||||
| Мусобақаси | ||||
| Мавсуми | 2022/2023 | |||
|
| ||||
Тарихи
Клуб 1998-йилда „Ардус“ савдо мажмуаси таъсисчилари томонидан ташкил этилган. Илк йилларида ҳаваскорлар ва корхоналар ўртасидаги мусобақаларда қатнашиб келган. 2003-йилда „Ардус“ Тошкент шаҳри биринчилигида ғалаба қозонди ва ушбу ғалаба орқали Ўзбекистон Кубогига қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Ўша йили Кубок ўйинларида қатнашган „Ардус“, Ўзбекистон Кубоги ярим-финалигача етиб борди. Ушбу муваффақият „Ардус“ раҳбариятини 2004-йилда „Ардус“ни Профессионал Футзал Клубига айлантиришга олиб келди ва „Ардус“ Ўзбекистон Чемпионатида иштирок эта бошлади.
Чемпионатдаги илк дебют мавсумида „Ардус“ Ўзбекистон Чемпионатида Чемпионликка эришди, шунингдек Ўзбекистон Кубоги финалигача етиб борди. Шундан кейин „Ардус“ 6 карра Ўзбекистон Чемпиони, 4 карра Ўзбекистон Кубоги соҳиби сифатида Ўзбекистоннинг энг кучли футзал клубига айланди.
Ички чемпионатдаги ютуқлар „Ардус“ни халқаро майдонда Ўзбекистон шаарафини ҳимоя қилиш имкониятини берди. Ва клуб Клублар ўртасида Осиё Чемпионатида қатнаша бошлади. Биринчи турнир норасмий мақомга эга бўлиб, 2006-йилда Эронда бўлиб ўтди ва ўша турнирда „Ардус“ финалгача етиб бориб турнир мезбонларига имкониятни бой берди. 2012-йилда Клублар ўртасидаги Осиё Чемпионати расман йўлга қўйилганида „Ардус“ яна финалгача етиб бориб Эроннинг „Гити Пасанд“ клубига имкониятни бой берди ва Осиё вице-чемпиони номига саазовор бўлди.
2018-йилга келиб, „Ардус“ ўз фаолиятини тугатди.
„Ардус“ футзал жамоаси кўп йиллар давомида Ўзбекистон терма жамоасининг асосий негизини ташкил қилиб келган. „Рўзмат Мадаминов“, „Турон-C“, „Максам-CҲирчиқ“, „Дўстлик-АИН“, „Нафис“, „Когон“ ва Зарафшоннинг собиқ „Строител“ жамоалари билан бирга Ўзбекистонда футзални оммалашишига муносиб улуш қўшиб келган.
Айнан „Ардус“да тўғри йўлга қўйилган сиёсат негизида кейинчалик „Бунёдкор“, „Ломокотив“ ва АГМК жамоалари ўз таркибларини кучайтириб келдилар. Бу эса Ўзбекистон миллий терма жамоасини илк маротаба Футзал бўйича 2016-йилги жаҳон чемпионатига чиқишида катта рол ўйнади.[манба керак]
Таркиби
„Ардус Тошкент Проффесионал Футзал Клуби“ таркиби 2014-йилнинг январ ойига кўра. Ушбу футзалчиларнинг кўпчилиги Ўзбекистон миллий футзал терма жамоаси аъзоларидир.
Машҳур ўйинчилари
Азамат Абдураимов
Рустам Умаров
Баҳодир Аҳмедов
Андрей Шлёма
Дилшод Ирсалиев
Ютуқлари
Ўзбекистон Чемпионатида
- Чемпион: 2004/2005, 2005/2006, 2006/2007, 2009/2010, 2010/2011, 2011/2012
- Вице-Чемпион: 2008/2009, 2012/2013
- Бронза медали соҳиби: 2007/2008
Ўзбекистон Кубогида
- Чемпион: 2005/2006, 2006/2007, 2008/2009, 2009/2010
- Финалчи: 2004/2005, 2007/2008, 2012/2013
Ўзбекистон Футзали Ассоциацияси Кубогида
- Чемпион: 2010
- Финалчи: 2012, 2013
Клублар ўртасида Осиё Чемпионатида
- Финалчи: 2006, 2012
Манбалар
Ҳаволалар
- Расмий сайти (Wайбаcк Мачине сайтида 2014-02-03 санасида архивланган)