Арена (лотинча: арена — қум) — 1) қадимги Рим томошахоналарининг амфитеатр ўртасидаги қум сепилган айлана майдони. Спорт ўйинлари, гладиаторлар уруши, ўлимга маҳкум этилганларнинг ёввойи ҳайвонлар билан жанг томошаси учун мўлжалланган; 2) ҳозирги замон сиркида томоша жойи, ўйин майдони. У ҳозир манеж деб аталади. Сирк Аренасининг диаметри 13,5 м; 3) спорт майдони — махсус спорт турлари бўйича ўқув тренировка машғулотлари ва мусобақалари ўтказишга мўлжалланган, етарлича жиҳозланган махсус спорт иншооти, ўйингоҳ саҳни, бокс, енгил атлетика, кураш ва шу каби мусобақалар жойи.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил