Arevshat
Аревшат — хўраки ўртапишар узум нави. Арманистон узумчилик, виночилик ва мевачилик илмий тадқиқот институтида Каттақўрғон ва Паркент навларини чатиштириб яратилган. Арманистонда экилади. Тупи кучли ўсади. Барги ўртача, беш бўлмали, кертиклари чуқур, туксиз. Гули икки жинсли, узум боши йирик, чўзинчоқ, тиғиз. Ғужуми йирик, думалоқ, пушти. Пушти юпқа, эти серсув, ширин. Ҳосили куртак ёзилишидан фаол ҳарорат йигиндиси 2800—2900 да 153—158 кунда пишади. Касаллик ва зараркунандаларга чидами ўртача, совуққа бардоши паст. Янгилигида истеъмол этилади, қишда сақлашга чидамли.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |