Arfa
Арфа (олмонча: „Ҳарфе“ ; италянча: „арпа“) – учбурчак шаклидаги қадимий торли тирнама мусиқа асбоби.
|
| |
| Регистри | |
|---|---|
|
контрокватадаги до бемол нотасидан — тўртинчи октавадаги фа диез нотасигача |
Тарихи
Дастлабки тасвирлари милоддан аввалги 3 минг йилликка тааллуқли. Оддий кўринишдаги арфа жаҳоннинг деярли барча халқларида учрайди. Турли халқлар орасида қадимдан тарқалган: грузинларда – чанги, абхазларда – аюмаа, осетинларда – дуадастанон. Ўрта Осиёда қўлланган чанг (ченг) деб юритилган со'з арфанинг ўтмишдоши бўлган. Айритом фризида (И-ИИ асрлар) 13 торли арфа чалаётган аёл созанда тасвирланган.
Тузилиши
Ҳозирги арфанинг 44-46 тори бўлиб (диатоник до-бемол мажорда созланган), вертикал резонаторли учбурчак шаклдаги рамага тортилган. Хроматик товушларни садолантириш ва бошқа тоналликка ўтказиш учун педал механизмидан (ХИХ аср бошида франсуз устаси С. Эрар ихтиро қилган) фойдаланилади. У икки вазифани – торларни қисқартириш ва садони ярим тон ёки бир тонга баландлатиш ёки пастлатиш учун хизмат қилади.
Арфанинг овоз диапазони контрокватадаги до бемол нотасидан тўртинчи октавадаги фа диез нотасигача бўлади. Бу товушлар фортепиано ноталарига ўхшаш икки нота йўлида скрипка ва бас калитларида ёзилади ва акколада билан бирлаштирилади. Бас товушидаги торлар (катта октавадаги фа нотасигача) сим билан ўралган бўлиб, қолган торлар эса очиқ ичак торлари ҳисобланади. Ижро этишда ва ажратишда осонлик яратиш мақсадида барча до торлари қизил рангда, фа торлари эса кўк (ҳаво) рангида бўлади[1][2].
Қўлланиши
Арфа товуши майин ва ёқимли бўлиб, оркестрда ва ансамблда якканавоз ҳамда жўрнавоз чолғу сифатида ишлатилади. Ижро усуллари ҳам турлича бўлиб, унда барча аккорд, арпежио, глиссандо, флажолет ва бошқа ижро усуллари билан чалиш мумкин. Партитурада арфа партияси челеста чолғусидан кейин ёзилади[1][2]. Жоҳанн Себастиан Бач, Гендел Георг Фридрих, Wолфганг Амадеус Мозарт, Мауриcе Равел, Паул Хиндемит ва бошқалар арфа учун якканавоз асарлар яратишган.
Арфа ижрочилигида Р. Н. Ш. Бокса, Ф. Й. Дизи, А. Сабел, И. Эйхенвалд, К. Эрдели, В. Дулова ва бошқалар шуҳрат қозонишган. Ўзбекистонда арфа симфоник ва опера оркестрлари таркибида ишлатилади. 1950–1960-йилларда [[Тошкент консерваторияси|Тошкент консерваториясида]] арфа синфи бўлган[3].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 И. А. Акбаров. Музика луғати. Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1987.
- ↑ 2,0 2,1 И. А. Акбаров. Мусиқа луғати. Тошкент: Ўқитувчи нашриёти, 1997 — 384-бет. ИСБН 5-645-02422-2.
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Арфа“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
Ҳаволалар
Викиомборда „Арфа“ мавзуси бўйича медиафайллар бор.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Мусиқа ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |