Arfiya Eri
Арфия Эри – асли келиб чиқиши ўзбек–уйғур бўлган япон сиёсатчиси. Япония либерал-демократик партиясидан сайланган Вакиллар палатаси аъзоси. Япония Ташқи ишлар вазирининг парламент бўйича ўринбосари.
| Арфия Эри | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1988-йил 16-октябр |
| Фуқаролиги | Япония |
| Таълими | Георгетоwн университй |
| Касби | сиёсатчи |
| Веб-сайти | эри-арфия.жп |
Ҳаёти
Арфия 1988-йилнинг 16-октябр куни Япониянинг Китакюсю шаҳрида таваллуд топган. Сиёсатчининг отаси уйғур, онаси эса ўзбек миллатига мансуб. Отасининг иш жойи ўзгариши сабаб, 10 ёшида Шанхайга, 11 ёшида Гуанчжоуда истиқомат қилган. У кезларда Шанхай ҳамда Гуанчжоунинг халқаро мактабларида таҳсил олган. Олий таълимни эса, Георгетоwн университйнинг Wалес халқаро алоқалар мактабида олган.
Фаолияти
Арфия Эри ўз фаолиятини Япония Марказий банки ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилотида бошлаган[1]. 2022-йилда Япония Кенгашлар палаталари сайловларида Либерал-демократик партия номзоди сифатида қатнашган, бироқ сайланмаган. 2023-йил апрел ойида эса Чиба префектурасининг 5-округида ўтказилган қўшимча сайловда Япония Вакиллар палатасига сайланган[2]. 2024-йилнинг ноябр ойида Япония ташқи ишлар вазирининг парламент масалалари бўйича ўринбосари лавозимида иш бошлаган[3].
Шахсий ҳаёти
Сиёсатчи кундалик ҳаётда япон тилида сўзлашса-да, инглиз, ўзбек, уйғур, турк тилларида равон сўзлаша олади. Шунингдек, араб тилидан ҳам бошланғич билимга эга.
Манбалар
- ↑ МcCуррй, Жустин „Фром 'гет марриэд' то геттинг элеcтед – wомен а реcорд оне-тҳирд оф cандидатес ин Жапан полл | Жапан | Тҳе Гуардиан“. амп.тҳегуардиан.cом (2022-йил 7-июл). Қаралди: 2023-йил 20-январ.
- ↑ Жоҳнстон, Эриc „Кишида рулес оут снап полл афтер ЛДП wинс биг ин Сундай бй-элеcтионс“ (эн-УС). Тҳе Жапан Тимес (2023-йил 24-апрел). Қаралди: 2023-йил 24-апрел.
- ↑ 産経新聞 „河野太郎氏の推薦人一覧 自民党総裁選“ (жа). 産経新聞:産経ニュース (2024-йил 12-сентябр). Қаралди: 2025-йил 25-январ.