Арғанун, арған (араб., юн. органон) — махсус мешлардан йўналтириладиган ҳаво ёрдамида товушлар юзага келадиган йирик мусиқа чолғу асбоби. Арғанун Европа ва Шарқ халқлари мусиқа амалиётида қадимдан (милоддан аввалги ИВ аср) машҳур бўлиб, ўрта аср қўлёзмаларида турлича тасвирланган. Қомусчи олимлар Бану Мусо бин Шокир (ИХ аср) ва Абу Абдуллоҳ ал-Хоразмий (Ю-аср)ларнинг маълумотларига кўра, Арғанун бир неча қорамол терисидан тайёрланган учта меш ва уларга бириктирилувчи 12 тадан 40 тагача бўлган йўғон-ингичка мис найлардан таркиб топган. Мешларга ҳаво бир неча киши ёрдамида пуфлаб киритилган — пневматик Арғанун, ҳаво сув босими ёрдамида садоланувчи — механик Арғанун, шунингдек ҳар бир найини бир киши чалган Арғанун турлари бўлган. ХИВ-ХВ асрларда Арғанун Европада анча такомиллаштирилиб, унга клавишлар ўрнатилган (қаранг Орган). Форобий, Ал-Исфаҳоний, Ибн Сино, Хусрав Деғлавий, Алишер Навоий ва бошқа шарқ мутафаккирларининг асарларида Арғанун ва унинг ижросидаги мусиқанинг эстетик таъсир имкониятлари тасвирланган. ХВИИ-ХИХ асрлардаги маълумотларга кўра, Арг'ануннинг бошқача шакллари ҳам шарқ халқларида кенг қўлланган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил