Argʻin
Арғин -
1) Ўрта жуз, қисман Кичик жуз таркибига кирган қозоқларнинг кўп сонли қабиласи. ХИХ аср охирида А.лар 500 минг киши бўлган. Арг'ин 15-ада қозоқ эла-тининг шаклланишида иштирок этган асосий бўғимлар қаторига киради. Шар-кай Қозоғистон ҳудудида кўчманчилик билан машгул бўлишган. А. тили — ҳозирги қозоқ адабий тилига асос бўлган қозоқ тилининг шимоли-шарқий лаҳжаси.
2) Ўзбеклар ва қирғизлар таркибидаги уруғ. Маҳмуд Кошғарийнинг „Девону луғотит турк“ асарида арғу тарзида учрайди. А. Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Сурхондарё, Қашқадарё, Бухоро, Хоразм ва Қорақалпоғистонда ҳам этноним ёки топоним сифатида учраб туради.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |